Грозин Қирғизистондаги сайлов ва Россиянинг таъсири тўғрисида

713

 Россиянинг юқори даражадаги амалдорларини Қирғизистонга тез-тез бўлган сафарлари нимага боғлиқ? Россия номзодларнинг қайси бирига имкон беради? Сайловда қандай даражада ғарбчи сиёсатчи ғолиб бўлиши мумкин? Шу ва бошқа саволларга Москвадаги МДҲ институтининг Марказий Осиё бўлимининг раҳбари Андрей Грозин «Азаттык» радиосига жавоб берди.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган. Муаллиф — Айнура Жекше қизи.

«Азаттык»: Айрим экспертлар россиялик расмий кишиларнинг Қирғизистонга сўнги ташрифларини президент сайловига боғлади. Ҳақиқатдан ҳам мана шундай боғлиқлик бўлиши мумкинми?

Грозин: Боғлиқлиек бор бўлса ҳам, ҳозирча тўғридан-тўғри эмас деб ўйлайман. 15-октябргача яна кўп вақт борлигини яхши тушунадида.

Ҳа, номзодларни кўрсатиш фаол бормоқда, президент бўламан деганлар ўнга етиб қолди. Шахсий фикримча, Россияда бўладиган жараён ҳеч қандай хавотир сабаб бўлмайди. Сабаби реал ғалабага ҳозирги ва аввалги премьерлар раҳбарлигидаги беш-олти киши ёки ундан ҳам ози эришиши мумкин Ўша бир-уч кишиларнинг орасидан ҳеч кимиси Кремлнинг "аллергиясини" қўзғамайди. Мен бундай одамни кўрмаяпман.

«Азаттык»: Қандай сиёсатчи сиз айтгандай «аллергия» қилади, Москвани қандай номзод, воқеаларни қандай давом этиши хавотирга солади?

Грозин: Энди бу ерда турли тахминларни, спекуляцияларни айтса бўлади. Бироқ амалда қирғизистонлик Саакашвили ёки қирғизистонлик Юшенко, қирғизистонлик Порошенко деган сиёсатчилар йўқ. Бундай кишиларни мен кўрмаяпман. Бу Россиянинг меҳнати ёки Қирғизистондаги сайловнинг ўзгачалиги деб айтолмаймиз.

Албатта, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолик бўйича турли фикрлар бор. Бироқ меҳнат муҳожирлари енггани тушунарли. Ҳар бирининг ортида оиласи, яқинлари туради. Шу сабабли Россия билан ҳозирги алоқаларни сақлаб қолишни ёки кенгайтиришни қўллаганлар кўп.

Сиёсатчилар буни яхши англаб, мавзуни ўз манфаати йўлида фойдалангани тушунарли. Энди Россия билан дўстлик муносабатлари қанчалик самимий эканлигини талашиб-тортишса бўлади. Бироқ объектив томондан олсак, Қирғизистон яна кимга таяна олади? Қўшни Хитой ҳам бор. Бироқ бу ерда ҳам ўз плюс-минуслари бор. Жамиятнинг фикри ҳам бироз бошқачароқ. Қисқаси, сиёсатчилар сайловчиларга ёққан йўсинга тушибгина ҳаракат қилишмоқда ва Кремл билан дўстман деб яхши кўрингилари келади. Кремл эса кўпчилик ҳолларда бундай билдирувлар тоза конъюнктура эканлигини тушунади.

«Азаттык»: Кремл буни тушуниб, ўйин қиляптими?

Грозин: Қандай ўйнасин? Телевизорни кўрсангиз ҳеч нарса ҳам айтилмаган. Ҳали вақт борда, олдиндан бирор нарса дейиш қийин.

«Азаттык»: Қисқаси, Кремл кимга имкон беришини ишора қилмадими?

Грозин: Менимча, айтмаса ҳам керак. Буни нима кераги бор? Биласизми, бизнинг шарқдаги кучли қўшнимиз жуда ақлли, донишмандлик билан муомала қилмоқда. Улар ҳам ҳеч қачон, ҳеч нарса дейишмайди. Улар фақатгина кузатади.

Мен бу ўлкага бориб тураман, турли экспертлар билан суҳбатлашаман. Улар 2005-йили хомтама бўлишган, Акаевдан кейин келган ҳукумат бошқа йўналишда иш олиб боради деб қўрқишган. Бироқ бундан кейин ким билсин, кредитларни қайтариш, Хитой билан ҳисоблашиш кераклигини яхши тушунишларини билиб қолишди. Россия ҳам худди шундай позицияда.

Президентликка ким келмасин, объектив реаллик сақланиб қолади. Қирғизистон Россия инвестицияларига, Россиянинг меҳнат бозорига, рус базасига тобе. Мана шу ҳақиқатни енгиш қийин.

«Азаттык»: Бошқача айтганда, Россия фактори Қирғизистондаги сайловда ҳал қилувчи бўлмаса ҳам, аҳамиятли деб ҳисоблаймизми?

Грозин: Масалан Россия, Сариев ёки Бабановни ёки яна бирортасини қўллаш билан нимага эришади? Менимча Россияга барибир. Жээнбеков ёки Бабанов ёки бошқа бирортаси келадими. Медиада қўллов берилиши мумкин. Россиялик пиар мутахассислар ёрдам бериши мумкин. Бироқ менинг фикримча, ҳозирча барча сайлов штаблари ўз ресурслари билан ишлаб келмоқда. Ўлкадаги вазиятни яхши билмаган бегона кишиларни кераги йўқ.

Балким мен адашаётганлирман, бироқ Россияда бўлажак номзод жавоб бериши керак бўлаган критерийларнинг ўз рўйхати бор. Исм шарифи эса аҳамиятли эмас. Аниқ кишиларни ҳеч ким айтолмайди.

«Азаттык»: Сиз аввалроқ Саакашвили билан Порошенкони мисол келтиришингизга қараганда, энг асосийси бўлажак номзод ғарбга яқин бўлмасин деган критерий борми?

Грозин: Энди бу чегарадан чиққан вариант. Сиёсат Қирғизистонда персонификация сифатига эга. Қирғизистонда сиёсатнинг сифати шахсий кишига боғлиқ. Бироқ биз юқорида сўз қилган маънони ҳисобга олганда, батышчыл сиёсатчининг муҳим перспективалари борлигидан гумон қилмайман.