Ўш вилояти: Зилзила ва кўчкидан жабрланганларга 50 миллион ўтказилди

680

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги Ўзган ва Чон –Олай районларининг маҳаллий ҳукумат органларига зилзиладан ва ер кўчкидан жабр кўрганлар учун 50 миллион сомдан ортиқ маблағ ўтказди.

Чон-Олай районида жорий йилнинг баҳор мавсумида бир қатор зилзилалар рўйхатга олинган. Ундан жабрланганларга 24 миллион сом ўтказилди.

Зилзила сабаб 500 га яқин уй яроқсиз аҳволга келиб, уч мингга яқин киши уй-жойсиз қолган.

Бундан ташқари, Давлат суғурта хизмати айрим жабрланувчиларга 4 миллион сомдан тўлаб берган. Лекин зиён кўрганларнинг аксариятининг уйлари давлат суғуртасидан ўтмаган.

Қолган 26 миллион сом Ўзган районидаги ер кўчкидан жабрланганларга ўтказилди.

Шу йилнинг ёз ойида табиий офатларидан 30 киши ҳалок бўлган.

Аюу ақишлоғидаги ер кўчки 24 кишини босиб қолган. Қутқарувчилар кўчки остидан саккиз кишининг танасини олиб чиқишган, қолган 16 кишини босиб қолган ер майдони марҳумларнинг қабристонига айланган.

Муаллиф: Айдар Айбеков