Тўқмоқ яқинидаги автоҳалокатдан икки киши ҳалок бўлди

530

Тўқмоқ яқинидаши айланма йўлда икки автомашина тўқнашди. Ҳалокатда икки киши кўз юмиб, бир киши жароҳат олган, яна бири эса жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Чуй вилоятининг патрул милициясининг матбуот котиби Тилек Исаевнинг Kloop.kgга билдиришича, авария 3 июль куни рўйхатга олинган.

Унинг айтишича, йўл ҳалокати ҳайдовчилардан бири машинани бошқара олмай қолгани оқибатида юз берган. Тўқнашувдан сўнг иккинчи автомобиль йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати Kloop.kgга автомобилда етти киши бўлганини билдирди. Маълумот хизматидагиларнинг айтишича, икки киши ҳалок бўлиб, яна бири маҳаллий касалхонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётибди.

Қолган тўрт кишига воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Муаллиф: Алина Пак