Тўқнашувдан сўнг автобус ағдарилиб тушиб, ёниб кетди. 13 киши ҳалок бўлиб, яна 15 нафари жароҳатланиб, касалхонага етказилди.
Илк маълумотларга кўра бензовоз ҳайдовчиси ўз йўлидан чиқиб кетган ва ёнида харакатланаётган автобусга урилган. Бунинг оқибатида автобус қулаган ва ёниб кетган.
Автобус йўловчиларидан ҳалок бўлган 13 кишининг орасида икки ёш бола ҳам бўлган, яна 15 йўловчи жароҳатланган.
Тўрт киши касалхонага оғир аҳволда олиб келинди, саккиз нафарининг аҳволи ўрта оғир вазиятда. Уч киши биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач касалхонадан чиққан.
Автобус ва бензовоз ҳайдовчилари жароҳатланмаган. ИИМ йўл транспорт халокати бўйича жиноий иш қўзғаб, тергов олиб бормоқда.
Тергов комитети авариядан сўнг автобус сафарини уюштирган компанияда тинтув ўтказиб, ширкат директорини қўлга олди.
Йўловчи автобус 28 киши билан Самара-Ижевск йўналиши бўйича кетаётган бўлган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева