Президентликка номзод Бакит Торобаев давлат раҳбари бўлиб қоладиган бўлса кортеждан, дам олишдан ва озиқ-овқатга кетган маблағдан бош тортишини билдирди.
Президентликка номзод Бакит Торобаев «Онугуу-Прогресс» сиёсий партиясининг съездида билдиришича, агар президент бўлиб қолса, кортеждан фойдаланишдан бош тортади.
Бундан ташқари Торобаев президентни дам олишига ва озиқ-овқатига ажратилган маблағдан ҳам бош тортишга ваъда берди. У давлат раҳбари ҳар йили қурилтой ўтказиб, халқ олдида ҳисобот бериши керак деб ҳисоблайди.
«Президент ҳар йили миллий қурилтойда халқ билан парламент олдида ҳисобот бериши керак. Агар кейинги президент Конституциядаги чекловларни баҳона қилиб, ўлка рамзи бўлгиси келса, унда бизга бундай президентни керакги йўқ!» — деди у.
Съездга иштирок этган «Онугуу-Прогресс» партиясининг делегатлари Торобаев номзодлигини бир овоздан қўллашди.
Бакит Торобаев — президентлик учун курашадиган номзодларнинг бири. Давлат раҳбарини сайлаш жорий йилнинг 15-октябрига белгиланган.
Президент сайловида иштирок этишини ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков, собиқ премьер-министрлер Омурбек Бабанов билан Темир Сариев, шунингдек қамоқдаги мухолифатчилар Омурбек Текебаев билан Садир Жапаров ҳам билдиришган.
Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини Сариев, Текебаев ва ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан уч номзод топширишган. Улар: ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, «Лига-Антикризис» жамоатчилик бирлашмасининг раиси Назарбек Нишанов ва «Қиш бўлмайди» мэминин муаллифи Арстанбек Абдилдаев.
Муаллиф: Бегимай Исаева