Бишкекда кучли шамол сабабли дарахтлар, кран қулаб, машиналарга зарар келтирди.
Соғлиқни сақлаш министрлиги дарахтнинг қулаши сабабли жабрланган бир қиз тўғрисида хабар қилди. Дарахт унинг оёғини қисиб қолган. Яна бир катта терак маршрутка устига қулаб, ундаги йўловчилар ҳам жабрланган бўлиши мумкин.
Пойтахтда шамол икки соатга яқин бўлиб, бу вақт оралиғида шаҳарнинг турли қисмларида дарахтларни, қурилиш кранини, йўл белгиларини қулатиб, томларни учириб кетган.
Айрим дарахтларни илдизи билан чиқарган бўлса, айримлари ярмидан ёки қуриган бутоқлари синган. «Зеленстрой» бош агрономи Элнура Жолдошева Kloop.kgга билдиришича, ҳозирда мутаҳассислар шамол қулатган дарахтларнинг сонини аниқлашмоқда.
Шопоков кўчасида терак икки машинани босиб қолган. Автомобилларнинг бири 24.kg нашрига автотўхташ жой учун 40 сом тўлаб, дарахтлардан узоқ жойни танлаганини айтган.
«Энди ким мени машинамни таъмирлаб беради? Агар тўхташ жойлари жавобгарликни олишмаса, унда нима учун улар пул олишади?» — деган у.
Айни пайтда "Тазалик" ишхонасининг бир неча бригадаси кўчаларни тозалаш ишларини олиб боришмоқда.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Суратлар: Гувоҳларники, Спутник, Акипресс, 24.kg, Вечерний Бишкек