20 йил таъмирсиз: Баткен ва Сулуктуда аттракцион боғини ёпишди

497

Ҳукумат Боткен билан Сулукту шаҳарларидаги аттракцион парклари хавфли ҳолатда бўлгани сабабли ёпган. Аттракционлар 20 йилдан бери таъмирланмай, унинг эгаларида эса рухсат қоғозлари бўлмаган.

Давлат экотехинспекция хабарига кўра, Боткеннинг ва Сулукту паркларилаги аттракционлар 20 йилдан бери техник назоратдан ўтмаган.

Муассанинг маълумотига кўра, аттракционларни ишлатганларнинг рухсат қоғози бўлмаган. Аттракционлар токдан ажратилиб, маҳаллий ҳукуматга барча қоида бузарликларни тўғрилаш топшириғи берилган.

Аввалроқ Бишкекда ҳам қоидалар бузилгани сабабли «Ататурк» паркидаги ва «Асанбай» кичик районидаги истироҳат боғларидаги аттракционлар ёпилган.

Ҳукумат Ўш шаҳридаги Навоий истироҳат боғида айланма қулаб кетгандан кейин ўлкадаги аттракционларни текшира бошлаган. Унда воқеада саккиз киши жабрланиб, уч нафари касалхонага ётқизилган эди. Жабрланганлар ҳозирча ҳун олмаган.

Аттракцион «Болалар келажаги» компаниясига тегишли бўлган. Мазкур компаниянинг директори билан ўринбосари ҳар бири 7,5 минг сомдан жарима тўлаган.

Аттракцион ижарачисига қарши жиноий иш қўзғалган.

Истироҳат боғидаги қолган аттракционлар ҳозирда ишламоқда.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Заноза»