Ўғирланган болалик: гул шарларни сотган Эрмекнинг воқеаси

724

Қирғизистонда шар сотган етти ёшли Эрмекнинг тақдирини муҳокама қилишмоқда. У катта оиланинг – ёлғиз боқувчиси. Онасининг овозини у охирги марта жорий йилнинг мартида эшитган. Аёл Москвага пул топиш учун кетган. Бироқ ҳозир уни қаерда юргани, нима бўлганини фариндошлари ҳам аниқ билмайди. Кичик укаси билан синглисига бир оз озиқ-овқат олиш учун Эрмек ҳар куни кечгача шар гулларини сотади.

Мақоланинг асл нусҳаси “Мейкин Азия” сайтида эълон қилинган.

“Шар сотиб олинглар, илтимос, атиги 20 сомдан”, - деб қичқиради кичкина бола нари-бери ўтганларга.

Ҳар куни кечда Бишкекнинг жанубий кичик районидаги савдо марказларининг олдида шардан ясалган гулларни кўтарган Эрмек пайдо бўлади. Бу бола бутун оилани – ногирон катта бувисини, бувисини, бир ярим ёшдаги синглисини, беш ёшдаги укасини боқади. Бунинг устига онаси олган кредитни ҳам тўлайди. Оила 8 минг сомлик икки нафақа ва Эрмек ҳар куни топган 600 сомга етмаган пулга яшайди.

- Уйда ўтирсанг ҳеч ким пул бермайди. Оилани боқиш керак. Бувим шарлардан гул ясаб беради, мен сотаман. Ҳеч ким ҳайдамаса, бир кунда 30дан кам бўлмаган шар сотаман. Бир опа соат бешда келиб, шар сотадиган бўлиб, мени қувади, - дейди Эрмек.

Сурат: Sputnik, Эмил Садиров.

Бола шарларни қишда ҳам сотади. Етти ёшдаги сотувчи совуқ кунлари савдо ночор бўлганини, ҳар куни 10га етмаган гул сотилишини айтади. Эрмек уйга келиб исиниб олиб, қайта кўчага чиқиб кетарди.

Бувиси Айсулуу Абдурахманова шарикдан турли фигура, гулларни ясашни ногирон қизига келган кўнгиллилардан ўрганган. Ногирон қизи – Эрмекнинг онасини эгизи эди. 20 йил қараб, яқинда дафн қилди. Энди ўз онаси – иккинчи гуруҳдаги ногиронни қарамоғига олган.

- Икки йил аввал куёвим вафот этган. Уч боласи билан қолган қизим Бишкекка келди.  100 минг сом насия олиб, савдо билан шуғулланмоқчи бўлган, бироқ қўлидан келмади. Кредитни тўлаш учун ноябрь ойида Москвага кетган, ўша ерда паспортини йўқотиб қўйган. Энди ё ишга жойлашолмай ё уйга қайтолмаяпти. Сўнги марта март ойида қўнғироқ қилган, ҳозир нима бўлгани, қаерда юрганини билмаймиз, - дейди аёл.

Энди оила оила бир йил давомида банкка 7,5 минг сом насия тўлашга мажбур.

- Шу 7,5 минг сомни қандай топаман деб эсим кетади. Насия тўлаш учун Эрмек иккимиз кечгача ишлашга мажбурмиз. Иссиқ пайпоқ, бошқа кийимларни тўқиб, туғруқхоналарни олдида сотиб кўрдим. Бироқ савдо бўлмади, бу нарсаларга талаб йўқ. Кейин шар гулларни сотаман деб набирамни ҳам шунга бошладим. Гуллар яхши сотилганилиги сабабли тўқишни тўхтатдим, -дейди у.

Моддий етишмовчилик – бу оиланинг ягона муаммоси эмас. Бу йил Эрмек биринчи синфга бориши керак, бироқ уни мактабга қабул қилишмаяпти.

- Уйимизга яқин мактабда болани олмаймиз, сабаби онасининг ишонч хати йўқ дейишди. Бир қоғоз сабабли бола билим ололмайдими? Унда Эрмек ўқиши учун мени уни болалар уйига топширишим керак эканда! Бироқ унинг оиласи бор, мени уни ташламайман! – деди кўз ёшларини тўккан буви.

Бефарқ бўлмаган қирғизистонлик Эрмекка ментал арифметика бўйича ўқув курсига сертификат топширди.

Эрмекнинг тақдири фуқаровий фаол Дайирбек Орунбековнинг ёрдами билан бутун жамоатчиликка маълум бўлди. У бола билан кўчада танишган. 1-июнда Эрмекни байрами билан қутлаб, флешмоб ташкил қилишга қарор қилган. Унга кўра, Эрмекнинг ҳамма шарини сотиб олиши керак эди. Бефарқ бўлмаган қирғизистонликлар етти ёшли сотувчини қўллашга келишди. Эрмек 500 гул шарни 20 дақиқада сотиб, 100 минг сомдан ортиқ пул йиғди.

Ҳозир Эрмекнинг товарини бир соатда олишади.

- Ҳозир уйга яна шар олиб келишга бориш керак. 1-июндан кейин уч кун кўчага чиқмадим. Бизга буюртма берганлар кўпайиб кетди. Ҳозир жашынмак ўйнагим келяпти, бироқ вақтим йўқ. Шар сотиш керак, - дейди у.

“Қандай орзуларинг бор?” деган саволга Эрмек: “Онамни кўриш” деб жавоб беради.

Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги Эрмекнинг онасини қидира бошлади. Сентябрда бола биринчи синфга борадиган бўлди. Синглиси болалар боғчасига қабул қилинди. Унинг йўқолган туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини қайта тиклашадиган бўлди. Бундан ташқари оилага ижтимоий ёрдам пули берилади. Бувиси эса қизининг ҳужжатини тиклаб, Бишкекка қайтади деб умид қилади.

Ўтган йилди Қирғизистоннинг миллий статистика комитети Миграция бўйича халқаро ташкилотлар билан бирга ўлкадаги жисмоний меҳнатга жалб қилинган болалар тўғрисида текширувлар олиб борган. Республика бўйича 580 бола меҳнат қилишга мажбурлиги аниқланди. Унинг 414 мингдан ортиғи жисмоний меҳнат сабабли ўқишни ташлашган.