Жапаровнинг иши: Суд собиқ депутатни қамоқда қолдирди

617

Собиқ депутат Садир Жапаровнинг авдокати сиёсатчини уй қамоғига чиқаришни илтимос қилди. Бироқ суд Жапаровни қамоқда қолдирди.

Сиёсатчининг адвокати Шарабидин Токтосунов тушунтиришича, Жапаров намунали оила бўлганлиги ва терговдан қочмаслиги сабабли уни уй қамоғига чиқариш керак.

«Ҳозир қамоқда болам билан укам ётибди. Агар мен хоҳласам ўлкага келмас эдим. Энди сизлар мени қувисангиз ҳам ўлкадан кетмайман», — деди Жапаров.

Давлат айбловчилари Жапаровни уй қамоғига чиқаришга қарши бўлди. Маслаҳатдан кейин Биринчи май район суди Жапаровни қамоқда қолдириш қарорини чиқарди. Жапаровнинг авдокатлари қарор юзасидан арзланишмоқчи. Суд уларга 14-июнгача вақт берди.

Садир Жапаровнинг иши

Собиқ депутат Садир Жапаров «ўлдираман деб қўрқитиш», «Гаровга олиш», «Бебошлик» ва «Ҳукумат вакилларига куч қўллаш» бўйича айбланмоқда. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети уни 25-мартда қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан ушлаган.

Тергов версиясига кўра, 2013-йили Жапаров митингдагиларга Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган.

Жапаров ушлангандан кейин унинг тарафдорлари МХДҚ олдида митинг ўтказиб, милиция билан тўқнашувгача боришган.

Тартиб соқчилари 100га яқин кишини қўлга олиб, уларни маъмурий жазога тортишди. Яна 12 киши, унинг ичида Жапаровнинг икки туғишгани ва ўғли, бебошлик, мулкка зарар келтириш ва ҳукумат вакилларига бўйсунмаслик бўйича айблашган.

Уларнинг иши бўйича суд тингловлари шу кунгача давом этмоқда. Суд уларга нисбатан қандай қарор чиқариши ҳозирча номаълум.

Муаллиф: Регина Им