Атамбаев БМТнинг бош котиби билан учрашувда икки бор "ахлат" сўзини ишлатди

764

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев БМТ бош котиби билан бўлган расмий учрашуви вақтида биринчи марта «ахлат» (дерьмо) сўзини икки бор тилга олган тарихдаги биринчи давлат раҳбари бўлиб қолди.

Бундай даражадаги учрашувлар вақтида айтилган сўзни Қирғизистоннинг президенти журналистлар билан сиёсатчилар тўғрисида сўзлаётиб айтган.

«Биласизларми, нимагадир сиёсатчилар билан журналистлар орасида, кечирим сўрайман албатта, жуда кўп “дерьмо” бор. Бу давлат учун ёмон. [...] Етти йил ичида қанча асаб билан қонни ичишди, ўлканинг муаммолари эмас, сиёсатчилари билан ўзларини журналист деб атаган одамлар орасидаги “дерьмо”», — деди у.

Атамбаевнинг сўзи журналист Улуғбек Бабакуловга қарши махсус хизмат жиноий иш қўзғаганига нисбатан реакция бўлиб қолди.

Қирғизистондаги таниқли журналистларнинг бири Улуғбек Бабакулов «Фергана» нашрининг сайтига ижтимоий тармоқлардаги миллатчилик тўғрисидаги мақоласини чиқарган эди.

Бироқ қирғиз ҳукумати президент Атамбаевга нисбатан қарши фикр айтиб юрган Бабакуловнинг ўзи миллатлар аро низони қўзғатмоқда деб билдиришган.

Махсус хизматлар журналист бу мақолани «учинчи ўлкалардан» бошпана олиш учун ёзган деб ҳисоблашади.

Шунингдек, суд қарори билан Қирғизистонда «Фергана» нашрининг сайтига таъқиқ қўйилди.

Қирғизистоннинг асосий телеканали бўлган КТРК Бабакуловнинг мақоласи тўғрисида сюжет чиқаргандан кейин у жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлиб, ҳукумат эътиборини қаратган. Сюжетда экспертлар журналистни «халқ душмани» деб атаб, бундай мақолалар «миллатлар аро низони қўзғатада» деб билдиришган.

Шундан сўнг парламентнинг айрим депутатлари Бабакуловни фуқароликдан чиқаришни таклиф қилишган.

Бабакуловнинг ўзи жиноий иш қўзғалишини «махсус хизматларнинг ахмоқлиги» деб атаган. Унинг фикрича, ҳукумат бундай ҳаракатлар билан сайлов олди муаммолардан «аҳолининг кўнглини бошқа нарсага буришга» ҳаракат қилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова