Журналист Бабакулов ёзган мақоласи боис қамалиш хавфи сабабли, Қирғизистондан чиқиб кетди

798

Миллатчилик сўзлари тўғрисида мақола ёзиб, устидан жиноий иш қўзғалган журналист Улуғбек Бабакулов Қирғизистондан чиқиб кетди. «Очиқ ва адолатли суд текшируви бўлган вақтда» ўлкага қайтиб келиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда ёзди.

Бабакулов «Фэйсбук»да ёзишича, махсус хизматлар унга қарши жиноий иш қўзғагунча, 8-июнда ўлкадан чиқиб кетган.

Ижтимоий тармоқлардаги миллатчилик сўзлари тўғрисида «Фергана» нашрининг сайтига мақола ёзгандан кейин МХДҚ уни «миллатлар аро низони қўзғатишда» айбламоқда.

Журналист ҳукумат унинг иши бўйича «адолатли» суд ўтказолмайди деб гумон қилади. Агар «адолатли суд текширувини бажарса» Қирғизистонга қайтиб келишини ёзди.

«МХДҚдаги мен ҳақимда тўғри фикрда бўлганлар билдиришича, мени қамаш бўйича кўрсатмали шоу бажариб, кейин турмага қамаш топшириғи бор экан. Бу ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши бўйича ҳам бўлган. Бундай перспектива менга умуман ёқмади. Яхши ўтиргандан кўра, ёмон бўлиб турган яхши...», — деб ёзди Бабакулов.

«Фергана» Бабакулов билан ҳамкорлик қилмайди

«Фергана» нашрини журналист билан ҳамкорлигини тергов битгунча тўхтатиб турди. Аввалроқ суд «Фергана» нашрининг сайтига Қирғизистон ҳудудида тўсиқ қўйган.

Нашрнинг фикрича, энди ҳеч ким Бабакуловни ҳам, «Фергана»ни ҳам ОАВ орқали судга босим ўтказиш бўйича айблай олмайди.

Бундан ташқари «Фергана»нинг таҳририяти ўзига нисбатан айтилган айбловларга рози эмас ва сайтни таъқиқлаш бўйича судга арзланмоқчи.

«Биз ҳеч қачон “миллатлар аро низони қўзғатмаганмиз”, фақатгина аҳамиятли жамоатчилик жараёнларини аниқ ёритганмиз», — дейилади нашрнинг билдирувида.

Уларнинг фикрича, уларга қарши айбловлар «ўйлаб топилган ва сиёсий аҳамиятга эга».

Муаллиф: Айдай Эркебаева