Ўшнинг мэри Айтмамат Кадирбаевнинг гилам устида нутқ сўзлаган вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муҳокамасига сабаб бўлди. Мэрия матбуот хизматидагиларнинг фикрича, бу суратларнинг интернетда тарқалиши «қоралаш компанияси» бўлиб ҳисобланади.
Ўш мэриясини матбуот марказининг раҳбари Талант Канатбек ўғли мэри Кадирбаевга нисбатан «қора пиар» бўлмоқда деб ҳисоблайди.
«Манфаатдор кишилар ижтимоий тармоқларга суратларни чиқариш билан қандайдир бир провакация қилмоқда. Бу "ҳаракатлар" мэрга доғ тушира олмайди», — деди у.
Канатбек ўғлининг сўзаларига кўра, гилам мэрга кўрсатилган ҳурмат бўлибгина ҳисобланади. Уни қўшимча қилишича, қизил гиламда аввалги шаҳар раҳбарлари ҳам сўзлашган.
«Ҳозирда министрлар, губернаторлар ва мэрлар гилам устида нутқ сўзлашмоқда. Бу ерда қонун бузарлик бўлмаган», — деди у.
Муаллиф: Айдай Иргебаева