Маданият ходимлари Атамбаевдан дарахтларни кесишни тўхтатишни талаб қилишди

840

Қирғизистоннинг маданият арбоблари президент Алмазбек Атамбаевдан Бишкекдаги дарахтлар кесилишига аҳамият беришини талаб қилишди. Дарахтлар — «шаҳарнинг ягона ўзгачалиги» дейишади улар.

Эколог Эмил Шукуров билдиришича, Қирғизистон энг яхши экология кўрсаткичлари бўйича ҳозирча ўн ўлканинг бири бўлиб саналади, бироқ шу билан бирга экосистемани йўқ қилиш бўйича ҳам олдинда.

Шукуровнинг сўзларига кўра, 50 йил аввал шаҳарда бир кишига 30 квадрат метр дарахт тўғри келса, ҳозирда бу уч квадрат метрдан кам. Ҳукумат йўл қуриш учун дарахтларни кесиш билан шаҳарликларнинг фикри билан қизиқмайди ва ўз ҳаракатларини «яхшилаш» дейишади.

«Шаҳар табиати билан боғлиқ, дам олиш органлари, онкологик касалликлар бўйича биринчи ўринда туради. Деярли барча болаларнинг аллергияси бор. Бизни режали турда йўқ қилинаётган дарахтлар ҳимоя қилиб туради. Керак бўлса реконструкция бўлмаган кўчаларда ҳам дарахтларни кесишмоқда. 60 йилдан ошди деб авария ҳолатига чиқаришяпти ёки дарахтни йўқ қилишга бошқа баҳона топиб айтишмоқда», — деди Шүкүров.

Мода уйининг директори Дилбар Ашимбаева ҳукумат йўлни кенгайтириш учун ботаника боғидаги дарахтларни кесишни режалаштираётганидан норози бўлди.

«Ботаника боғи — тошларни жылаңач қўллари билан қазиб, дарахтлар эккан ота-боболаримизнинг орзуси. Биз Токтоналиев кўчасидаги дарахтларни кесилишига йўл бердик. Ботаника боғининг бир қисмини кесишмоқчи. Келинглар, унда марказий майдонга қайсидир бир депутат учун ҳаммом қуриб берайлик», — деди у.

Публицист Эмил Жумабаевдин сўзларига кўра, дарахтлар — «шаҳарнинг ягона ўзгачалиги».

«Парклар билан истироҳат боғлар — булар жамоат жойлари. Дарахтларни кесиш билан биз мавомига қарамасдан ҳар бир киши вақт ўтказадиган жамоат жойларидан ариляпмиз. Бу билан биз тенгсизлик ўлкасига айланяпмиз. Шаҳар одамлар учунми ёки машиналаргами, ҳал қилишимиз керак?» — деб савол ташлади у.

Телебошловчи Ассоль Молдокматова Токтоналиев кўчасидаги дарахтларни кесишга қарши бўлган фаолларни милиция ушлаб кетганидан ғазабланди.

«Ҳаммасидан дарахтларни кесилишига қарши турган фаолларга қилган муносабатлари ҳайрон қолдирди. Уларни ҳуқуқ тартибот органлари ушлаб кетди. Балки, милиция жиноятчилик билан курашни бошлаши керакдир? Биз мегаполис эмасмиз, биз архитектура ансамбли, ўзгача дарахтлари билан танилган кичик, тинч шаҳармиз», — деди Молдокматова.

Фаол ва Токтоналиев кўчасининг яшовчиси Гулнара Журабаеванинг сўзларига кўра, хукумат дарахтларни кесиш бўйича келишилган ҳужжатларни ҳеч кимга кўрсатган эмас.

Шу сабабли фаоллар прокуратурага Бишкек мэри Албек Ибраимовга лавозимини суистеъмол қилгани учун жиноий иш қўзғаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишган.

Бу кўчанинг яшовчилари шаҳарликлар билан мэриянинг можаросини йўлга солгунча йўлни таъмирлаш бўйича молиялашни тўхтатиб туришни Хитой элчилигидан илтимос қилишди.

Журабаеванинг сўзларига кўра, агар шаҳар ҳукумати дарахтларни кесилиши бўйича турғунлар билан келишолмаса, можаро бундан кейин ҳам давом этади.

Муаллиф: Регина Им