БМТ: ОИТСга чалинганлар сони бутун дунё бўйлаб озаймоқда лекин, Марказий Осиёда эмас

738

БМТ маълумотига кўра, Марказий Осиёда ОИТВ-инфекциясига чалинганлар сони  ошиб бормоқда. Асосан касалликка гиёхванд моддаларни игна орқали истеъмол қилувчилар чалинмоқда.

БМТ докладига асосан, дунё бўйлаб ОИВ-инфекциясига чалинганлар сони  озайиши кузатилаяпти. Афсусланарли статистикани вафат Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари кўрсатаяпти.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг айтишича, ОИТСга қарши курашни давом эттириш учун  йилига 7 млрд АҚШ доллари миқдоридаги камоматни тўлдириш керак.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳисса ОИТС келтириб чиқарувчи ОИТВ инфекциясига чалинишнинг бир неча ўн миллион янги ҳолларини олдини олади. БМТ раҳбари 2030 йилгача ОИТС эпидемиясига нуқта қўйиш бўйича берилган ваъдани ҳам эслатиб ўтти.

Унинг сўзларига кўра, 2020 йилда 30 млн одамнинг даволанишини таъминлаш ва бу касалликдан ўлимга олиб келиш ҳолларини йилига 500 минггача қисқартириш таъминланади.

2016 йилнинг ўртасигача даволанаётган, ОИТСга чалинган одамлар сони рўйҳатга олинган 36,7 млндан 18,2 млн одамга етган.

Бу касалликдан ўлиш ҳоллари 45 фоизга ва касалликка янгидан чалиниш ҳоллари болалар орасида ҳам икки баробарга қисқарган.

“Машаққатли меҳнат билан эришилган ютуқларни сақлаш керак.  Фаолиятнинг стратегик йўналишини белгиловчи, мисли кўрилмаган молиявий ресурслар кўламини тузувчи ва миллионлаб одамлар хаётини қутқарган халқаро структуранинг мавжудлигини ўз-ўзидан бор бўлиши керак бўлган нарсадек қабул қилмаслик керак”, — деди БМТ Бош котиби.

ОИТВ ва ОИТСнинг Қирғизистондаги профилактикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, халқаро донорлар ОИТС касалларини профилактика қилиш ва даволашни молиялаштиришни икки баробар қисқартирганини маълум қилди. Идорага ОИТВ билан кураш учун йилига 1,8 млн доллар етишмайди.

Профилактик дастурларнинг тахминан 90 фоизи ҳомийлар хисобидан амалга оширилган, Қирғизистонга донор ёрдамининг 80 фоизи ОИТСга қарши кураш бўйича Глобал жамғармасидан келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукуматдан ОИТВ-инфекцияли одамларни профилактика ва даволаш бўйича молиялаштиришни кўпайтиришни сўрамоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2017 йил бошларига Қирғизистонда 7117та ОИТС-инфекциясига чалиниш ҳоллари рўйҳатга олинган шу жумладан 587 холда 14 ёшгача бўлган болалар орасида.

ОИТС-инфекцияси билан 5 минг 553 одам яшамоқда, улардан 580ни болалар.

Муаллиф: Александра Титова