Бишкек шаҳар ҳукумати ҳафта охиригача тегмаймиз деган ваъдасига қарамасдан Токтоналиев кўчасидаги дарахтларни кеса бошлаган. Маҳаллий турғунлар дарахтлар кесилишини тўхтатишга ҳаракат қилишган. Қаршилик кўрсатган ўн кишини милиция ушлаб кетди.
Жонли эфир:
«Зеленстрой» муниципал ишхонасининг ходимлари йўлни кенгайтириш учун Токтоналиев кўчасидаги дарахтларни кеса бошлаган.
Улар Kloop.kgнинг мухбирига кўрсатган актга кўра, 143 дарахтларни кесилиши режалаштирилмоқда, уларнинг кўпчилиги қора ёғоч, терак ва заранг.
«Зеленстрой» дарахтларни кесаётганда яқин жойдаги яшовчилар ва фаол-экологлар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Kloop.kg мухбири билдиришича, улар кўчага плакатлар билан чиқишган, айримлари техникаларнинг олдига туриб олиб, дарахтларни кесишни тўхтатишга ҳаракат қилишмоқда.
«Улар шанбагача ҳеч нарса қилмаслигини ва бу саволни кўриб чиқишга ваъда беришган эди. Ҳозир мана эрталабдан бошлашди», — деди маҳаллий яшовчи.
Милиция ходимлари воқеа бўлаётган жойда «Зеленстрой»нинг ишчиларини маҳаллий яшовчилардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда.
Қаршилик акциясига иштирок этган ўн кишини ушлаб, Биринчи май РИИБга олиб кетишди. Кейин улар Биринчи май район судига ўтказилган.
Уларга тўсқинлик қилиш ва милиция талабига бўйсунмаслик бўйича айбланаётган бўлиши мумкин
«Мэриянинг қарори бор эканлигини ва йўлга чиқиб олиб ишга тўсқинлик маъмурий жарима ортиришини тушунтирганмиз», — деди Бишкек ШИИБнинг матбуот марказининг раҳбари Адил Оморов.
Жонли эфирдан ёзиб олинган видео:
Мэрия «ваъдасини тутмади»
Аввалига мингдан ортиқ даразтларнинг кесилиши режалалаштирилган, бироқ маҳаллий турғунларнинг норозилигидан кейин 143 дарахтнинг кесилишига келиб тўхтаган.
Бишкек шаҳар кенгаши 2-июндаги сессиясида дарахтларни кесиш масласини қараши керак эди, бироқ кесишга масъул бўлганларнинг бири оғриб қолгани сабабли йиғин кейинга жилдирилди.
Вице-мэр Бакит Дуйшомбиевнинг билдиришича, Токтоналиев кўчаси Тинчлик проспекти билан Абдрахманов кўчасидаги ҳаракатларни енгиллаштириш учун параллель коридор тузишга энг қулай йўл.
Унинг сўзларига кўра, мэрия дарахтларни кесишни тўхтатмайди.
«Йўлни қуриш керак. Қурилиш мавсуми жуда қисқа. Жараённи тўхтатиш тўғри эмас. Шу сабабли дарахтларни кесиш қарори чиқарилган», — деб билдирди Дуйшомбиев.
Экспертларнинг хулосасига кўра, 143 дарахтнинг 70 касал бўлиб саналади ва айримлари нотўғри жойда ўсмоқда.
Маҳаллий яшовчилар ва шаҳар кенгашининг депутати, эколог Эмил Шукуровнинг сўзларига кўра, мэрия шанба кунигача дарахтларни кесмаслика ваъда берган.
«Дарахтлар кесилмай туришини менга вице-мэр айтган. У очиқ барчасини жаңылтты», — деди Шукуров.
Бишкек мэри Албек Ибраимов билдиришича, дарахтларни кесиш қарори 1-июнь куни кечда чиқарилган.
7000 дарахтларнинг кесилиши режалаштирилмоқда
Пойтахт ҳукумати бу йил 49 кўчани реконструкциялаш учун 7000га яқин кесишни режалаштиришмоқда. Мэриянинг таъкидлашича, уларнинг кўпчилиги авария ҳолатидаги дарахтлар.
«Зеленстрой» бундан беш марта кўп дарахтларни экишга ваъда бермоқда. Мэрия кўчат сотиб олишга 51 млн сомлик тендер эълон қилган. Кўчатларнинг айримлари донаси шаҳарга 11 минг сомга келади.
Мэриянинг йўлларни кенгайтириш лойиҳаси хитой гранти ҳисобидан амалга оширилмоқдаю ХХР ҳукумати Бишкекнинг 95 км йўлини реконструкция қилишга 4 млрд сомдан ортиқ маблағ ажратган.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова