Парламент депутатлари президентлик сайлови 15-октябрда ўтишини қўллаб овоз беришди. Энди бу санани президент Алмазбек Атамбаев қабул қилиши керак.
Парламент «Президентни ва депутатларни сайлаш тўғрисидаги» қонунга киритилган ўзгартиришларни учинчи ўқишда қабул қилишди. Уларни 106 депутат қўллаб, тўққизи қарши чиқди. Ўзгартиришларга кўра, президент сайлови 15-октябрда ўтиши керак.
Сайлов 15-октябрда ўтишини Атамбаевнинг ўзи ҳам Қирғизистон қуролли кучларининг байрами куни айтган, бироқ унда парламент бу санани қабул қилмаган эди.
Олдин президент билан марказий сайлов комиссиясининг раҳбари Нуржан Шайлдабекова президент сайловининг санаси қатори 19-ноябрни белгилашган. Унда бу Жогорку Кенешда расмий қабул қилинмаган эди.
Шундан кейин президент сайлови ўтадиган кун бўйича тортишувлар бошланган. Мухолифатчи «Ата Мекен» фракцияси сайловни бу йил августда ўтказишни таклиф қилган.
Партия юристларининг фикрича, сайловдан кейинги қоидалар 53 кунга чўзилиши мумкин. Агар сайлов ноябрнинг охирида ўтса, Атамбаев ўз хизматини иккинчи декабрда топширишга мажбур бўлса, ўлка 40 кун давомида президентсиз қолиши мумкин.
Президентчи КСДПнинг раҳбари Иса Омүркулов сайловни 15-октябрда ўтказишни таклиф қилган.
Муаллиф: Александра Титова