Парламент кузатувчиларнинг сайловдаги фаолиятини чеклашни қўллади

866

Парламент учинчи ўқишда «Сайлов тўғрисидаги» қонунни қўллади, унга киритилаётган ўзгартиришлар эркин кузатувчиларнинг ишини чеклайди. Агар бу қонунга президент қўл қўйса, кузатувчилар сайлов комиссияларининг ҳаракатига қарши арзлана олмай, бир участкадан иккинчисига бориша олмайди.

«Сайлов тўғрисидаги» қонунни қабул қилиш учун 106 депутат овоз бериб, уларнинг тўққизи қарши чиқди.

«Сайлов тўғрисидаги» қонунга киритилган ўзгартиришлар бўйича овоз беришнинг протоколи

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида йиғинга 78 парламент вакили иштирок этганини, қонун лойиҳаси бўйича бошқа депутатлар учун овоз бериш тақиқланганини ёзган.

Қонун қабул қилинадиган вақтда депутатлар эркин кузатувчиларга тегишли ўзгартиришларнинг зарурлиги тўғрисида баҳслашишди.

«Ата Мекен» партиясининг депутати Наталья Никитенко сайлов тўғрисидаги қонунга киритилувчи ўзгартиришларнинг ташаббусчилари жамоат кузатувчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйганини айтди.

«Олдин бу меъёр кузатувчиларнинг сайлов жараёнига таъсир қилишига йўл бермаслик учун таклиф қилаётганини айтган эди. Қандай қилиб кузатувчилар биометрик овоз беришга таъсир қила олади?» — деди Никитенко.

Уни партиядоши Аида Салянова ҳам қўллади. Ўзгартиришлар бўйича бир сайлов участкасида бир ташкилотнинг биргина кузатувчиси бўла олади.

Салянованинг сўзларига кўра, ишнинг самарали бўлиши учун сайлов участкасида камида икки кузатувчи бўлиши керак.

«Иш натижали бўлиши учун кузатувчи участокдан 08:00дан тортиб 20.00гача кетмаслиги керак. Бироқ бундай бўлиши мумкин эмас. Бироқ бундай бўлиши мумкин эмаслигини тушуниб турибмиз. Бунинг устига ҳукуматнинг мустақил ташкилотлари турлича бўлади. Номзодларга, партияларга яқинлари бор, бу жараёнда кўпдан бери ишлаб юрганлари бор, улардан биргина кузатувчи бўлиши чеклов қатори баҳоланади», — деди Салянова.

Президентчи КСДП фракциясининг депутати ва ўзгартиришларнинг ташаббусчиларидан бири Асел Кодуранова жамоатчилик кузатувчиларнинг ҳуқуқлари камаймаслигини айтди.

«Бир мустақил нодавлат ташкилотдан биргина кузатувчи бўлиши мумкин экани ёзилган. Агар бундай 10 ташкилот бўлса бир участкада улардан 10 кузатувчи бўлади. 20 ташкилот бўлса 20 кузатувчи бўлади. Сизлар киритилаётган ўзгартиришларни ўқинг. Нима учун биз уларнинг ҳуқуқларини чеклаяпмиз деб ўйлаяпсизлар?» — деб сўради у.

Қонунга киритилаётган ўзгартиришларнинг асосий ташаббусчиси, КСДП депутати Дастан Бекешев ҳам бунга «Сайлов тўғрисидаги» қонунга киритилаётган ўзгартиришлар ёқмаётганини айтди.

«Биз қонун лойиҳасини янгидан ишлаётганда у уч бетдан иборат эди. Ҳозир шунчалик кўп ўзгартириш киритилганлиги сабабли бу 15 саҳифа бўлди. […] Мен ташаббусчиларнинг бири бўлсам ҳам, айрим қоидалар менга ҳам ёқмаяпти», — деди у.

Бироқ Бекешев учинчи ўқишда мазкур лойиҳани ўзгартириб бўлмаслигини, шу сабабли барини овоз бериш ҳал қилиши кераклигини эсга солди.

Кузатувчиларни чеклаш

Ўзгартиришларга кўра, мустақил кузатувчилар сайлов участкасида рўйхатдан ўтиши керак. Бундан ташқари бир участкада бир ҳукуматдан мустақил ташкилотдан биргина кузатувчи юра олади.

Уларга бир участкадан иккинчисига боришга ва комиссияси қонунни бузса, бу ҳақда арзланиш ҳам тақиқланади.

Олдин 30 майда ҳуқуқ ҳимоячилари Президент маъмурияти олдида митинг уюштириб, эркин кузатувчилар ишини чеклайдиган ўзгартиришларни қабул қилишдан бош тортишни талаб қилишган.

Митингни уюштирган ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова бу ўзгартиришларни «ҳукумат топшириғи» деб ҳисоблайди. Унинг фикрича ҳукумат сайлов жараёнини кузатишини хоҳламайди.

Муаллиф: Метин Жумагулов