Ҳайдовчи бўлиб ишлагиси келган муҳожирларга энди Россиядан ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тўғри келади. Хорижий гувоҳномаси бўлган ҳайдовчилар Россия гувоҳномасини олгунча ишдан четлатилади.
Давлат думадан билдиришларича, бу қонун 2013-йили қабул қилинган, бироқ ҳайдов бўйича имтиҳон топшириш учун махсус майдонча йўқ бўлганлиги учун у кучга кирмаган.
Қонунга кўра, чет эллик ҳайдовчилик гувоҳманисида ишлаб юрганлар 1-июндан бошлаб ишдан четлатилади. Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун улар уч мажбурий имтиҳонни топширишади: бир назарий ва икки амалий (бири автодромда, яна бири шаҳар четидаги шароитларда).
Қирғизистон муҳожирлари
Россиядаги муҳлжирларнинг статистикаси бўйича Қирғизистон 5-ўринда туради. ҚИрғиз ҳукуматининг билдиришича, ҳозирда Россияда 500 мингдан 1 миллионгача фуқаролар меҳнат муҳожирлигида юришибди.
Қирғиз миллий банкининг ҳисоботида Россия ҳудудида ишлаган муҳожирлар 2017-йилнинг биринчи уч ойида Қирғизистонга 433 млн доллар ўтказишган.
2016-йили бу сумма 291 млн долларни ташкил қилган. Умумий ҳисобда сўнги 12 йилда қирғиз муҳожирлари ўз ўлкасига 16,4 млрд доллар маблағ ўтказишган.
Муаллиф: Александра Титова