Карта: Россия патриархининг сафари сабаб Бишкекда ўн кўча вақтинча ёпилади

620

Кўчалар 27-сидан 29-майгача ёпилади. Россия патриархи черков зиёрати ва муфтий Максатбек ҳожи Токтомушев билан учрашиш учун келган.

http://

Россия патриархи Кирилл катта черковни зиёрат қилиб, президент Алмазбек Атамбаев ва Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг раҳбари Максатбек ҳожи Токтомушев билан учрашади.

РИА Новостига патриархнинг матбуот маркази хабар қилишича, Бишкекдаги Муқаддас Воскресенск черковида сиғиниш 28-майда ўтади.

Шу куни муқаддас князь Владимир черкови олдидаги православ гимназиясининг қурилишига ёдгорлик тошини зиёрат қилиш тадбири бўлади.

Патриарх Кирилл сафари сабабли Бишкекдаги йўллар уч кунга ёпилади:

  • «Манас» аэропортидан Бишкеккача;
  • Фучика кўчасидан Ипак йўли проспектигача;
  • Ипак йўли Фучика кўчасидан бошлаб Ёш Гвардия бульваригача;
  • Ёш Гвардия Ипак йўлидан Чуй проспектигача;
  • Чуй Ёш Гвардиядан Манас проспектича;
  • Манас ва Чингиз Айтматова проспектлари Чуйдан давлат резиденциясигача;
  • Чуй Манас проспектидан Ибраимов кўчасигача;
  • Тоголок Молдо кўчаси Чуйдан Тошкент кўчасигача;
  • Киев кўчаси Манас проспектидан Ибраимовгача;
  • Масалиев ва Токомбаев кўчалари Чингиз Айтматовдан Нуркамал кўчасигача.

Муаллиф: Александра Титова