Бишкекда Суймонкул Чокморовнинг музейи очилди

583

Бишкек марказида актёр ва рассом Суймонкул Чокморовнинг музейи очилди. Музейда унинг фильмлари, картиналари ва мусиқий асбоблари бор.

Мэриянинг маданият бошқармаси рассом ва актёр Суймонкул Чокморовнинг музей-устакасини очилиши тўғрисида 2017-йилнинг 26-майида билдирди. Музей Токтогул ва Исанов кўчаларининг кесилишида жойлашган.

Музейда рассомнинг айрим картиналари, у тасвирга олган киноленталардан кадрлар, мусиқий асбоблар, олган мукофтлари билан совғалари кўргазмага қўйилган. Чокморовнинг картиналарини Гапар Айтиев номидаги қирғиз миллий тасвирий санъат музейида ҳам кўрса бўлади.

Чокморов «Караш-караш» ва «Қизил олма» фильмларидаги асосий ролни ўйнаган актёр қатори танилиб, бироқ у машҳурликка рассом қатори эришган.

Чокморов Чон-Таш қишлоғида 1939-йили туғилган. Болалигида кўп касал бўлиб, вақтини кўпини тўшакда ўтказиб, расм чизган. Соғайгандан кейин у рассомчилик билан жиддий шуғуллана бошлаган.

Тасвирий санъат академиясини Ленинградда тугатган, 1964-йилдан бошлаб 1967-йилгача Фрунзе тасвирий санъат ўқув юртида расмдан дарс берган. Унинг ўқувчилари орасида биринчи қирғиз сомининг дизайнини ясаган Дмитрий Лысогоров ҳам бор.

Чокморов 400дан ортиқ расм чизган, уларнинг кўпчилиги — пейзажлар, натюрмортлар ва портретлар. Айрим расмлари ҳозирги кунгача Қирғиз миллий бадиий санъат музейида сақланади.

60-йиллари рассом Чокморовни режиссёр Болот Шамшиев қозоқ ёзувчиси Мухтар Ауэзовнинг «Караш-караш» повести асосида тасвирга олинган фильмда Бахтигул ролининг ижросига чақирган. Шундай қилиб Чокморов кино дунёсига кириб келган.

Чокморов 20га яқин фильмда роль ижро этган — унинг ичида Айматов ижоди асосида тасвирга олинган «Жамила», «Қизил олма» ва «Эрта қайтган турналар» бор.

Актёр ва рассом 1992-йилининг 26-сентябрида вафот этган. Унинг жасади Ала-Арча қабристонига дафн қилинган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Султан Досалиев