Сўнги кунлари Қирғизистон жанубида шиддатли ёғингарчилик сабабли сел кўп бўлди. Натижада бир неча аҳоли пунктларида уйлар билан ер участкаларни сув босиб, йўлларда сув автомашиналарни оқизиб кетди.
Қирғизистон жанубида кучли ёмғир сабабли сел бўлди. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Боткен вилоятида табиий офат туфайли бир неча қишлоқ ҳудуди ва Ўш-Боткен-Исфана йўли зарар кўрган. Оқтатирда уч уйни сув қоплаб, кўп кишиларнинг ерини ботқоқ билан тош босиб қолди. Тош аралаш лой маҳаллий йўлнинг ҳам бир қисмини тўсиб қолган.
Самаркандекда сел уч уй билан бир автомашинани қоплаган. Электр силари зарар кўриб, симёғочларнинг бири қийшайиб қолган.
Ўш-Боткен-Исфана йўлининг 282-чақиримида уч автомашинани сув оқизиб кетган. Улар умуман яроқсиз ҳолда.
Жалолобод вилоятида Оқ-Жар қишлоғида сел тўрт кўприкни олиб кетиб, уларнинг учтаси ФҲМ қайта тиклади.
Ўш вилоятида ёмғир сабабли Камирсуу дарёси тошган. Дарё Камирсуу билан Оролда олти уйни қоплаб кетаёзди, бироқ ФҲМ унинг оқимини буришга эришди.
Ҳозир воқеа бўлган жойда маҳкаманинг ҳудудий қисмлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари иш олиб боришмоқда.
«Қайта тиклаш ва тозалаш ишларига қанча куч ва маблағ кетиши ўша ерда ҳал қилинади», — дейишди маҳкаманинг матбуот хизматидагилар.
ФҲМнинг матбуот котиби Элмира Шерипова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда муассаса маҳаллий ҳукумат вакилларини сел хавфи бўйича огоҳлантирилганини тушунтиришди.
«Селларнинг олдини олса бўлади. ФҲМ аниқ саналарни кўрсатади, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари эса зарарнинг олдини олишга тайёр бўлиши керак. Одатда булар экин сувлари кўпайиб кетганидан бўлади, уларни тозалашмайди», — деди матбуот котиби.
Муаллиф: Мутин Жумагулов