Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Ахматбек Келдибеков Қирғизистон президентлиги учун курашишини билдирди. У президентлик сайловига иштирок этувчи қирғиз сиёсатчиси бўлди.
Келдибековнинг президентликка номзодини қўйиши тўғрисида 2016-йилнинг декабрида сўз бўлган. Бироқ у бу ҳақда май ойининг охиридагина Ўш вилоятидаги Алай районининг турғунлари билан бўлган учрашувида расмий турда билдирди.
У сиёсий альянсга собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Камчибек Ташиев ва парламентнинг собиқ спикери Адахан Мадумаров билан кирмоқда.
Келдибеков президентликка номзодлигини қўйган еттинчи қирғиз сиёсатчиси бўлди.
Президентлик КСДП ўлка раҳбарлигига ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг номзодлигини кўрсатган. Шунингдек бу хизматга КСДПдан яна бир номзод, парламент спикери Чинибай Турсунбековнинг ҳам бор эканлиги тўғрисида айтилмоқда.
Собиқ премьер-министрлер Темир Сариев билан Омурбек Бабанов ҳам президентликка номзодлигини кўрсатишган. Яна икки номзод Омүрбек Текебаев билан Садир Жапаров қамоқда. «Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев ҳам президентлик сайловига иштирок этиш ниятида.
Президентлик сайловини ўтказиш куни ҳозиргача аниқланмади. Сайловни 2017-йилнинг 19-ноябридан 15-октябрга жилдириш тўғрисида қонун лойиҳаси парламентнинг иккинчи ўқишидан ўтган.
Келдибековга қарши жиноий иш
Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Келдибековга қарши 2012-йили «Порахўрлик» ва «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.
Суд текширувлари натижасида айбловларнинг бир қисми исботланган эмас, бироқ «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича у айбдор деб топилиб, 10 млн сом жаримага тортилган.
Келдибековнинг ўзи жиноий иш қўзғалишини сиёсий таъқиб деб атаган.
2016-йилнинг ноябрида у давлатга 10 млн сом жарима тўлаган. Қонунга кўра, унинг судланганини жарима тўлагандан кейин бир йилгача беклор қилса бўлади.
Ахматбек Келдибеков ўзининг сиёсий фаолиятини 1993-йили иқтисод ва молия министрлигида бошлаган. Турли бошқармаларнинг етакчиси бўлган. 2002-йили молия министрининг ўринбосари бўлган.
Сўнгра Келдибеков ижтимоий фондни, давлат солиқ хизматини бошқариб, икки марта Жогорку Кенешнинг депутати бўлиб сайланган. 2010-йили у парламент спикери бўлган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева