Бишкек: «Ала-Тоо» янги маҳалласида юк ташувчи машина пиёдани уриб ўлдирди

524

 Бишкекда «Ала-Тоо» янги участкасида ГАЗ-53 русумидаги юк ташувчи машинаси чорраҳада пиёдани уриб кетиб у ҳалок бўлди. Ҳайдовчи воқеа содир бўлган жойда қолиб, милиция келишини кутган.

Йўл ҳалокати 25-майда кечда бўлган. 50 ёшдаги эркак киши чорраҳада йўлдан ўтиб кетаётганда уни сув ташувчи ГАЗ-53 уриб кетган.

Автомашина уриб кетган киши ҳалок бўлган. Юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиси қочишга ҳаракат қилмасдан, назорат милиция ходимларини кутган. Экспертиза уни соғ эканлигини кўрсатган.

Ишнинг материаллари терговга ўтди. Юк ташувчи машина жарима майдонига қўйилди.

Назорат милиция бошқармасининг маълумотига кўра, 2017-йилнинг тўрт ойида Бишкекда 130 йўл транспорти содир бўлган.

Бундай ваҳимали статистикага қарши интернет фойдаланувчилари кўтарилишид. «Фэйсбук»да «Йўллардаги ўлимларни тўхтат!» деган шиор билан муддатсиз акция бошлашди.

Фаоллар мурожаат ташкил қилишди: улар ҳукумат йўл хавфсизлигини таъминлашни талаб қилишди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева