«Бишкекбошархитектура»нинг ходимлари бино сейсмик томондан хавфли бўлишига қарамай, уйнинг қурилишига рухсат беришган. Ленин райони прокуратураси жиноий иш қўзғади.
Ленин райони прокуратураси «Бишкекбошархитектура» ходимларига қарши «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.
Прокуратура версияси бўйича муниципал ишхона ходамлари Ажибек Ботир кўчасидаги сейсмик томондан хавфли уйнинг қурилишига ноқонуний рухсат беришган. Улар устига кўп қаватли уй қурилаётган ертўланинг сейсмик томондан хавфли эканлигини билишган.
«Бишкекбошархитектура» қурилиш эгасида лойиҳа ҳужжатлари ва экспертларнинг хулосаси йўқлиги сабабли қурилишга рухсат беришдан бош тортган.
Бироқ кейин номаълум сабаблар туфайли муниципал ишхона ходимлари қурилишга рухсат беришган.
«Ҳозирги вақтда қурилиш эгаси шаҳар қурувчилик ва лойиҳасозлик ҳужжатлари, давлат экспертизасининг хулосаси йўқ кўп қаватли турар жой қурилган», — деб билдиради прокуратура.
Ер улушнинг эгаси бўлиб Э. Чомоев ва «Стройкомплекс проект» компанияси, қурилиш эгаси бўлиб эса «Альянс Қурилиш» фирмаси ҳисобланади.
Муаллиф: Метин Жумагулов
Сурат: «АКИпресс»