«Жалолобод» санаторияси ходимлар маошини ва солиқ учун ажратилган пулга «Лексус GX 470» автомашинасини сотиб олган

547

«Жалолобод» сиҳатгоҳига эгалик қилган Қирғизистоннинг касаба уюшмалар федерацияси текширув давомида йирик миқдордаги пулни, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслигини аниқлаган.

«Маблағ “Лексус GX 470” классидаги қиммат йўл танламасни сотиб олишга сарфлангани маълум бўлди. Шу билан бирга синатория солиқ хизмати, ижтимоий фонд, сиҳатгоҳ ходимлари маошини тўлаш бўйича қарзи бор», — деб билдирди матбуот хизмати.

Текширув вақтида снатория директори Максат Абишкаев асосий хизматларга ўз қариндошлари билан танишларини тайинлаб олгани аниқланди.

Инспекторларнинг сўзларига кўра, сиҳатгоҳ ходимлари уларнинг текширувига тўсқинлик қилиб, ҳужжатларни беришдан бош тортишган.

Текширувлар касаба уюшмалар федерациясининг раҳбарияти текширув битгунча директорнинг ўринбосари Жумали Апиевни хизматдан кетишини илтимос қилишган.

Санатория директори Абишкаев хизматдан бўшатилмаган, сабаби у шаҳар кенгаши депутатлигига номзод бўлганлиги сабабли қонун бўйича 28 майда бўладиган сайловгача ўз вазифасини бажаролмайди.

Бундан ташқари касаба уюшмалар федерацияси сиҳатгоҳ етакчиси қилиб «ташқи бошқарувчини» вақтинча тайинлади.

Бироқ санатория ходимлари тартибсизлик уюштириб, курорт ҳудудига касаба уюшмалар федерацияси вакилларини ва вақтинча етакчини киритмасликка ҳаракат қилишди.

Муаллиф: Метин Жумагулов