Атамбаев Бошпрокуратурага "Азаттык"қа қарши даъвони қайтариб олишни маслаҳат берди

529

Президент Алмазбек Атамбаев бош прокурорга давлат раҳбари тўғрисида «ёлғон маълумот тарқатди» деб айбланган «Азаттык» радиосига қарши даъво аризасини қайтариб олишни таклиф қилди. Президент администрацияси журналистларга қарши даъво аризалар «миллий маълумот муҳитини яхшилаганини» билдирди.

Президент «Азаттык» радиосига қарши даъво аризаларини қайтариб олиш тўғрисидаги ўз қарорини сўнги вақтда у «мувозанатни сақлаганва холис» материалларни чиқаргани билан тушунтирди.

«["Азаттык" радиосининг директори билан] учрашувдан олдинги вақтда "Азаттык" радиосининг эфирига чиққан ва унинг интернет-сайтига эълон қилинган материалларда мувозанат ва адолат бўлиб, ижобий ўзгаришлар бўлди», — деб айтилади президент билдирувида.

Президент администрацияси журналистларга қарши кўп миллионли даъво аризалари медиа-жамоатчилигини жонлантириб, ўз ишининг сифати тўғрисида муҳокамани бошлашга асос бўлди деб билдирди.

«Президент Алмазбек Атамбаевнинг фикрича, медиа-жамоалардаги бу жараёнлар миллий маълумот муҳитини ривожлантиришга ва тозаланишга йўл очмоқда», — деб ҳисоблашади давлат раҳбарининг аппаратидагилар.

Президент администрациясининг матбуот котиби Алмаз Усонов президентнинг «Заноза»га қарши даъво аризасини судда ҳамон кўрилаётганини билдирди.

«Ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ҳозир “Заноза”га қарши суд бормоқда», — деб тасдиқлади Усонов.

Атамбаевнинг даъво аризани қайта олиши тўғрисидаги таклифи Қирғизистонга «Азаттык» радиосининг директори Томас Кент келиб, президент билан учрашиб кетгандан сўнг бир ярим ойдан кейин бўлди.

Бироқ томонларнинг бирортаси ҳам Атамбаев билан Кент учрашув натижасида қандай хулосага келишганини ёритмаган.

ОАВга қарши даъво аризалари

Бош прокурор Индира Жолдубаева 2017-йили мартнинг бошида Атамбаевнинг номусини ҳимоя қилиб «Азаттык»қа қарши даъво аризасини берган.

«Азаттык» радиоси президентнинг шаънини камситувчи маълумотни тарқатди деб айблаган.

Бош прокуратуранинг бу нашрлар билан судлашишига сабаб бўлган мақолалар Атамбаевнинг асосий танқидчиси, мухолифатчи Омурбек Текебаев адвокатларининг билдирувини ташқил қилган.

Улар Бишкекнинг яқинида қулаган Туркиянинг юк ташувчи «Боинг-747» самолётида қимматбаҳо тошлар, электр техникаси ва пул президент оиласига тегишли эканлигини айтишган. Кейинчалик Туркия бунга жавоб қатори Текебевнинг адвокатлари кўрсатган ҳужжатлар қалбаки эканлигини расмий турда билдирган эди.

Даъво аризасининг берилишига сабаб бўлган иккинчи — Атамбаевнинг Кипрдаги тадбиркорлик манфаати тўғрисида мухолифатчи Текебаев билан бўлган суҳбат эди.

Бош прокурор «Азаттык»дан бу материаллар учун 20 миллион сом ундириб беришни талаб қилишмоқда.

Бундан ташқари бош прокуратура айбловчи томон фикрича, Атамбаевга маънавий зарар етказди деган турли материаллар учун «Заноза»га қарши беш даъво аризасини берган. Нашрдан умумий ҳисобда 15 миллион сом даъво қилинмоқда.

Муаллифлар: Нуржамал Жанибекова, Айдай Эркебаева