Химчистка, ҳожатхона ва сауна. Кўп қаватли уйларда тадбиркорликнинг қайси турлари тақиқланиши мумкин?

809

 Ҳукумат кўп қаватли уйларда тижорий фаолиятнинг айрим турларини тақиқлашни таклиф қилмоқда. Ташаббусчилар буни уйларнинг биноси тадбиркорлик учун лойиқлаштирилмаган деб изоҳлашмоқда.

Архитектура, қурулиш ва уй-жой коммунал хўжалик бўйича давлат агентлиги (Давқурилиш) кўп қаватли уйларнинг иморатида амалга ошириб бўлмайдиган ишларнинг рўйхатини жамоат муҳокамасига жўнатди.

Шундай қилиб, агарда ҳукумат Давлатқурилишнинг рўйхатини қабул қилиб, сизлар қуйидаги ишхоналарни кўп қаватли уйларнинг биноларида очиб ишлата олмайсизлар:

  • Жамоат овқатланиш тармоғи (кафелер, барлар, ресторанлар, дискотекалар). Таъкидлаб ўтиш керак бўлган жиҳат, агарда ўтирувчи ўринлар лойиҳадаги ҳужжатлаштиришдан ортмаса ва ишхона 23:00га қадар ишласа, у ҳолда кўп қаватли уйларда бундай ишхоналарни очиш мумкин;
  • Балиқ, кимё ҳамда портловчи маҳсулотларнинг дўкони;
  • Химчистка;
  • 10дан ортиқ ходими бўлган оёқ кийим таъмирловчи устахоналар;
  • Ҳаммом ва сауналар;
  • Жамаот ҳожатхоналари;
  • Диний маросимлар ўтказиш идоралари;
  • Ишлаб чиқариш корхоналари.

Бу кўп қаватли уйлар тижорий тадбиркорликка мўлжалланмаганлиги билан боғлиқ.

Давлат қурилиши айрим фаолият турлари “уй атрофини ва ҳавосини булғаб, яшовчиларнинг одатий ҳаёт тарзини бузади” деб ҳисоблайди.

«Лойиҳалаштириш вақтида кўзда тутилмаган жамоат овқатланиш тармоқлари, […] ўз фаолиятида канализация қувурларини фойдаланиб, уларни мойга тўлдириб юборади ва бу қувурлар ишдан чиқади. Шунингдек ҳаво алмаштириш тизимлари ҳам зарар кўради», – деб ёзилади қарор лойиҳасининг асосламасида.

Муаллиф: Регина Им