Усонов: Атамбаев амалдорлар декларацияларини сақлаш муддатини узайтиришни қўллайди

676

Президент Алмазбек Атамбаев декларацияларни сақлаш муддатини узайтириш «юқори лавозимдаги кишиларнинг даромадларини очиқлигини таъсинлаш тизимини самарали ишлатишга» ёрдам беради деб ҳисоблайди — бу ҳақда Kloop.kgга унинг маъмуриятининг матбуот котиби Алмаз Усонов билдирди.

Усонов Kloop.kgнинг таҳририятига ёзган хатида Атамбаев «юқори даражадаги давлат ва муниципал ходимларнинг декларацияларини сақлаш муддатини анча узайтиришни» қўллаганини билдирди.

«Ҳозир жамоатчилик амалдорлардан ишдаги очиқ-ойдинликни эмас, ўз даромад манбааини ҳам очиқ кўрсатишига тўғри талаб қилаётганини ҳисобга олиб, президент Алмазбек Атамбаев декларацияларни сақлаш муддатини узайтиришни қўллайди», — деб ёзди Усонов.

Ҳозирги меъёрларга кўра, амалдорларнинг декларациялари олти йил сақланиб, сўнгра йўқ қилинади. Атамбаевни ўзининг 2005-2006 йиллари министр, кейин премьер-министр бўлган вақтдаги декларацияси шундай бўлган.

«Давлат раҳбари ҳозир ўзининг миллионлаган бойлигини яширмаган айрим сиёсатчилар қандай қилиб, қисқа муддатда бадавлат бўлиб кетишганига қизиққан одамларни қўллайди», — деб билдирди матбуот котиби.

Президент сўзидан мисол келтирган Усоновнинг сўзларига кўра, юқори лавозимдаги кишиларнинг жамоатчилик олдида ҳисоб беришини ва уларнинг даромади очиқлигига эришиш керак.

Президент администрациясининг мазкур билдируви декларацияда қандайдир бир турк фаоллари кўрсатилган- кўрсатилмаганлигини текшириш учун Kloop.kgнинг муҳаррири Атамбаев 2005-2006 йиллари қандай мулкка эга бўлганини аниқлаш ҳаракатига жавоб бўлди.

Президент администрация собиқ вақтли ҳукуматнинг аъзолари бўлган муҳолифатчилар 2010-йилдан кейин бадавлат бўлиб кетганини айтиб, уларнинг даромадларини фош қилишга бу вақтгача ҳам ундаган.

Ҳукуматни танқид қилганларни ҳам, Атамбаевнинг ўз бойлиги тўғрисида саволлар бор. Унга жавобан президент апрелнинг бошида Туркиядаги «Elektromed» ишхонасидаги ўз акцияларини 35 миллион долларга сотгани тўғрисидаги маълумотни эълон қилган.

Атамбаевнинг Туркиядаги шартномаси тўғрисидаги бу маълумот ҳам мухолифатчиларда гумон ўйларни яратди. Бироқ президент администрацияси ва «Elektromed» ишхонаси буни ҳақиқат дейишмоқда.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев