Қирғизистонликлар ҳозирча Қозоғистонда рўйхатсиз 30 кун юра олмайди. Нима учун?

879

Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонга кирганда янги қоидаларга қарамай, улардан аавалгидай миграция картасини тўлдириш талаб қилиниб, улар рўйхатдан ўтишга мажбур қилинаётгани тўғрисида арзлана бошлашди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 17-апрелда Қозоғистон билан келишувни имзолагана, бу қирғизистонликлар Қозоғистонда 30 кундан кам юрса вақтинча рўйхатдан ўтиш заруратини бекор қилади.

Келишувни ратификациялаш тўғрисидаги қонун 25-апрелда кучга кирган. Бироқ шу кундан кейин ҳам қирғизистонликлар Қозоғистонда 5 кундан ошиғроқ юрмоқчи бўлса, уларни рўйхатдан ўтиш ва миграция картасини тўлдириш талаб қилинаётганини айтиб, арзланишди.

Қирғизистоннинг давлат миграция хизмати Kloop.kgга янги қоидалар қачон ва қандай кучга киришини, қирғизистонликлар Қозоғистонда нима учун келишувгача бўлган қоидалардан ўтишаётганини тушунтириди.

Атамбаев келишувни бу йил 17-апрелда ратификация қилган. Сурат: президентнинг матбуот хизмати.

Келишувни Қозоғистон ҳам қўллаши керак

Миграция сиёсатини ишлаб чиқариш бўлимининг бош мутахассиси Улан Шамшиев келишувни иккинчи томон — Қозоғистон парламенти билан президенти қўллагандан кейин кучга киришини тушунтирди.

«Биз келишувни ратификация қилдик. Бизни президент унга қўл қўйди. Қозоғистон ўз қоидасини битирмаган, шу сабабли тшартнома кучга кирди деб ҳисобланмайди», — деди у.

Миграция хизматининг тахмини бўйича янги қоидалар кучга кирадиган ўртача вақт — «ошиб кетса бир ой».

«Ҳозир бу (келишув — редакция) Мажилиснинг (Қозоғистон парламенти) муҳокамасида. Кейин у Қозоғистон президентига имзолаш учун юборилади», — деди Шамшиев.

Миграция карталарини тўлдириш зарурати бўлмайди

Қирғизистон ва Қозоғистон орасидаги шартномага кўра, қирғизистонликлар учун миграция картасини тўлдириш зарурати бўлмайди. Бироқ у қуйидаги шартдагина амалга ошади:

– Чегарадан ўтаётган қирғизистонлик фуқаронинг ёнида чет ўлка паспорти бўлиши керак. Бу ҳужжатга чегарачилар муҳр босади;

– Қозоғистонда юрадиган вақт 30 кунга етмаслиги керак, боришнинг мақсади қатори ишдан бошқаси ҳисобга олинади. Масалан, агар меҳнат муҳожири Қозоғистонга иш излаб борса, у рўйхатсиз 30 кун юра олади, бироқ миграция картасини тўлдириш керак бўлади.

Рўйхатга олиш қоидалари

Икки ўлканинг фуқароларини бир-бирининг ҳудудида юриш муддати тўғрисидаги Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги келишувга 2012 йили имзоланган. Унга кўра, қирғизистонликлар Қозоғистонда 5 кун юргандан сўнг мажбурий рўйхатга туриши керак, қозоғистонликлар ҳам Қирғизистонга 30 кунга рўйхатга турмасдан кирса бўлади.

Кейин икки ўлка 2016 йилнинг 17 октябрида рўйхатга олиш қоидаларини соддалаштиришга келишишган. Янги қоидалар бўйича Қирғизистон билан Қозоғистоннинг фуқаролари қўшни ўлка ҳудудида 30 кун рўйхатсиз юра олишади. Қирғизистон бу келишувни 2017 йилнинг 17 апрелида ратификация қилган, Қозоғистон ҳозирча имзоламаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова