Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги ўтган сутка ичида Қирғизистонда олти зилзила бўлганини хабар қилди. Ўш вилоятидаги 60дан ортиқ уй, мактаб, почта ҳамда икки фельдшер-акушер пункти авария ҳолатига тушди.
Магнитудаси 6дан 2,5 баллгача бўлган ер силкинишларидан кейин махсус комиссия Ўш вилоятининг Чон-Алай районидаги уйларни текшириб чиқди.
Жами бўлиб мутахассислар 281 уйни ўрганиб чиқишди. Илк маълумотларга кўра, 66 уй яроқсиз ҳолда, 215 уйда кичик ёриқлар пайдо бўлган.
Шунингдек олти ижтимоий объект — икки фельдшер-акушер пункти, почтанинг ҳамда мактабнинг биноси авария ҳолатида. .
Карамиқ қишлоғи
24 уй, фельдшер-акушер пункти ва почтанинг биноси авария вазиятида қолган. Ер силкиниши сабабидан қўйларга тош қулаб, 110 қўй ўлган.
Шибе қишлоғи
Тўққиз уй авария ҳолатида.
Жекенди қишлоғи
Мактабнинг биноси, фельдшер-акушер пункти ҳамда 15 уй авария ҳолатида.
Чулук қишлоғи
Бир уй авария вазиятида қолган, мактабнинг биносида майда ёриқлар кетган.
Кара-Тейит қишлоғи
17 уй авария ҳолатида.
Махсус комиссия биноларни текширишни давом эттирмоқда. Авария ҳолатдаги уйларнинг турғунлари чодирларда ёки бўз уйларда яшашмоқда.
Муаллиф: Анна Капушенко