Украин чегарачилари тўрт қирғизистонликни Оддесага киргизмади

573

Украинанинг чегарачилари Одесса шаҳрига Қирғизистондан, Белоруссиядан ва Россиядан келаётган саккиз нафар чет ўлкалик фуқарони киритмади. Ўлка ҳукумати уларни шу шаҳарда 2014-йили бўлган тартибсизликларга алоқаси бор гуруҳларнинг чақируви билан келган деб ҳисоблашади.

Украина чегара хизмати чет эллик саккиз фуқаро ўлка ҳудудида киритилмаганини, сабаби улар Украинага келишининг «аниқ мақсадини айтишолмаганини» билдирди.

Уларнинг орасида Қирғизистоннинг тўрт фуқароси, Белоруссиянинг уч ва Россиянинг бир фуқароси бўлган.

Чет ўлкалик фуқаролар Одессага спорт мусобақасига кетишаётганини айтишган.

Бироқ Украина ҳукумати бу одамлар Одессадаги касаба уюшмаларни куч билан босиб олиш ҳаракатида иштирок этган ташкилот билан алоқаси бўлиши мумкин деб ҳисоблади, бу воқеада эса кўпчилик куйиб кетган.

«Текширув натижасида ҳуқуқ соқчилари бу одамлар давлат ҳукумати органларини куч билан босиб олишда иштирок этган жангариларни Куликов майдонига чиқарган жамоат ташкилотининг чақируви билан келишганини аниқлашди», — деб айтилади билдирувда.

Чегарачилар қўлга олинганларнинг барчасини қайси ўлкадан келишса, ўша жойга қайта учириб юборишган.

Одессадаги тўполон

Одессада 2014-йилнинг 2-майида оммавий тартибсизликлар бўлган — Куликов майдонида «евромайдончилар» билан «антимайдончилар» тўқнашган.

«Евромайдончилар» Украинанинг Евроиттифоққа қўшилишини қўллаган.

«Антимайдончилар» рус тилига давлат мақомини бериш тўғрисида референдум ўтказилишини талаб қилиб, Россия билан қўничилик муносабатларини қайта тиклашни қўллашган.

Икки томоннинг тўқнашуви ўша вақтда «антимайдончилар» юрган касаба уюшмалар уйини ёқиб юбориш билан тугаган. Бино ичидаги ўнлаган кишилар ёнғинда ҳалок бўлган.

Украина билан Россия воқеа бўйича ўз версиясини айтган. Украин томоннинг версияси бўйича тўқнашувни «антимайдончилар» чиқариб, улар кириб олган бинодаги ўт сиртдан қўйилмай, ичидан чиққан.

Россиянинг версияси бўйича Украинанинг Евроиттифоққа қўшилишини тарафдорлари «антимайдончилар»га ҳужум қилиб, улар касаба уюшмаси уйида яширинишга мажбур бўлишган. Бино сиртидан ёнувчи аралашма бор шишалар улоқтирилиб, у ерда ёнғин бўлган.

Украинанинг Одесса вилоятидаги ички ишлар бош бошқармасининг маълумотига кўра, тўполон оқибатида 48 киши, унинг ичида етти нафар аёл ва бир бола қурбон бўлган. 240дан ортиқ киши жабрланган.

Олти киши ўқдан ҳалок бўлиб, 32 одам касаба уюшмалар уйидаги ёнғинда қурбон бўлиб, 10 киши деразадан сакраб ҳалок бўлган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова