Олмотада енот идиш ювди: Марказий Осиёдаги энг яхши "вирусли" видеолар

636

Олмотадаги уйларнинг бирига енот кириб, идишларни ювиб қўйди! Таҳминан шундай ном билан аталган янгиликлар бир неча куннинг ичидаёқ нафақат қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё сайтларига тарқалди. Кўп ўтмай “ўт” Россия, Украина, Белорусияга кейин бутун дунёга ёйилди. олмоталик ҳайвонни сайёрадаги энг машҳур телеканаллар намойиш қилишди.

Материалнинг асл нусхаси "Очиқ Осиё" сайтига чиққан.

Кейин бир неча ҳафта ўтгандан кейин видеони Қозоғистон банкларидан бири уларнинг сайтидаги идиш ювувчи машиналарни сотиб олиш имкониятини шундай реклама қилгани маълум бўлди.

Енот тўғрисидаги ролик Қозоғистондаги вирусли рекламанинг классикаси десак бўлади: уни тасвирга олгани 2000 доллар сарфлашган, рекламадан кейинги даромад 2,5 млн доллардан ошди. Бундан ташқари меҳнаткаш енот тўғрисида интернет ва матбуот ОАВларда, ижтимоий тармоқлардаги машҳур гуруҳларни ва блогларда 535 марта ёзишган. 120 мингдан ортиқ лайк, 12 минг бўлишиш ва изоҳлар бўлди. Роликни YouTube`да 1,5 миллиондан ортиқ, ижтимоий тармоқлар билан бирга умумий интернетда 6,5 млн марта кўришган. Енот 43 телеканалнинг эфирида чиқди. Камида видеони 28 давлатда (унинг ичида Хитой телеканаллари) 50 млн. одам ёки энг кўпи – 100 млн одам кирди.

Украиналик “Грибы” гуруҳи «Между нами тает лед» деган қўшиғига видеоклип тайёрлаётиб, уларнинг ижодий иши натижасида интернетда “эпидемия” бошланишини сезмаган бўлса ҳам керак. Роликка пародияни ялқовларгина олмади шекилли, бироқ энг қизиқарли лавҳаларнинг бири Қозоғистонда тайёрланган. Бир ҳафтада “чой тўғрисидаги қўшиқни” YouTubeда 1,3 миллиондан ортиқ киши кўрди.

Бу қишда интернетнинг қозоғистонлик қисмида муҳокама қилинган мавзулардан бири республиканинг чексиз далаларида адашган вертолёт бўлди. У Актобе-Шимкент автойўлида – Актобо вилоятининг Қарабутак қишлоғи яқинига қўнди. Воқеани гувоҳлар тасвирга олишган. Кадрда вертолётдан тушган киши юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси олдига келиб, бир нарса савол сўраб, қайтиб вертолётган ўтиргани кўринади. Кадр ортида икки ҳайдовчининг сўзлашгани эшитилади. Уларнинг бири вертолётдагилар адашгани тўғрисида таҳмин қилади.

Қозоғистоннинг мудофаа министрлигидан тушунтирилишича, “вертолёт ўқув машғулоти вақтида  қўнган”. “Қозоғистон ҳарбий ҳаво кучларининг Ми-8МТ  вертолёти ўқув машғулотларини бажараётиб, натижада визуал тахмин қилиш, унинг ичида савол-жавоб усули тўғрисидаги топшириқларни бажаришаётган бўлган. Экипаж хавфсизлик шароитларини баҳолаб, автойўлга қўнганда ҳам, яқиндаги қишлоқларни, йўлларнинг ҳолатини аниқлаб, қайта учиб кетган. Топшириқни бажариб, ҳисобот берган. Ҳозир вертолёт аэродромда” , - дейишди министрликдан.

Бу видео бутун дунёга тарқалди, Россияда машҳур бўлган «Вечерний Ургант» шоусида ҳам чиқди. “Бу савол-жавоб олиб боришнинг ҳарбий усули. Уруш бўлаётганда вертолёт қўнадида: “Йигитлар, тўхтанглар. Савол-жавоб усули! Штабингиз қаерда? Ўша томондами? Рахмат!” деб сўрайди ва учиб кетишади. Қозоғистондаги ҳаво кучлари қўллаётган усуллар қаторида ички товуш усули, пайшанбадан жумага ўтар кечаси кўрилган туш каби усуллар бор”, -деб изоҳ берган Иван Ургант.

Бу эса вирусли видео жамиятга ҳукуматни назорат қилиш имконини беришига мисол. “Беморларни айлантиришга”чақирган шифокор тўғрисидаги бу қисқа видеороликнинг охирида кадрдаги шифокорни топиб, ишдан ҳайдаш билан якунланди. “Текширувнинг барча усулларини ва тўлиқ даволашни қўлламаяпсизлар. (...) Бунинг учун сизларга пул тўловчи беморлар керак. Аппендэктомияга келган одамни тўлиқ айлантириш керек. Бош мияси жароҳатланган деб – касаллик тарихини чиқариб олиб, компьютер томографияга, невропотолог ёки яна бошқаларга маслаҳат олгани жўнатинг. Беморларни айлантиринг”,  - дейди видеодаги эркак киши. Кейин  Олмотадаги №4 шаҳар касалхонасининг бош шифокори Ануар Аманов эканилиги аниқланди

Қирғизистон

NowThis номли Америка видеолойиҳаси Қирғизистоннинг “Тумар КР” ва “Адем” рақс гуруҳлари иштирокидаги видеони ўтган йили Facebook`да эълон қилган. Унда “мутантлар рақси” акс эттирилган. “Бу раққослар одам бўлиши мумкин эмас” деб аталган роликни ижтимоий тармоқларда 8 млн марта кўриб, 92 минг фойдаланувчи бўлишди.

Данияр Токтомаметов (MC Doncha) севган қизи билан ажрашиб, қайғураётгани ҳақида реп-қўшиқ ёзган. Видеони у Инстаграмга чиқариб, кутилмаганда машҳур бўлди.

Россиялик юлдузлар Кэти Топурия, Тимати ва қизиқчи Михаил Галустян рэпернинг ҳиссиётга тўла ижодига лол бўлиб, видеони ўз саҳифаларига бўлишишган. Андрей Малахов четда қолмай, Даниярни “Пусть говорят” ток-шоусига чақирди. Бундан ташқари Тимати вайнер билан бирга куйласа, қозоғистонлик гуруҳ бу қўшиққа ўз версиясини ёздирди.

Инстаграмда роликни 926 минг киши томоша қилган.

Ўш вилоятининг турғуни Канат Шарипбеков эркакларнинг рашки тўғрисида ижтимоий роликни тасвирга олган. Сюжет бўйича у аёлини севгисини синаш учун “мен сен билан яшай олмайман” деб сўнги хатини ёади. Хатни ойна олдига қўйиб, ўзи кароватнинг остига бекиниб олади. Куёви турмуш ўртоғи йиғлаб, қариндошларига қўнғироқ қилади деб умид қилади... Бироқ воқеа бошқача давом этади...

Канатнинг ролигини 6 млн киши кўрди.

Реклама ҳам бир мисол. Ичимлик сувларини сотган компания уларнинг идиши Жан Клод Ван Даммнинг усули билан осон очилишини кўрсатади. Улар Ван Даммнинг Volvo учун тасвирга олинган машҳур лавҳасини такрорлашга қарор қилишган. Ремейк қирғиз ичимлигини икки автомашинанинг ўртасида шпагатга ўтириб ичса ҳам қулай бўлишини кўрсатди. Видеони 100 минг марта кўриб, 753 киши бўлишган.

Тожикистон

Тожикистонда вирусли видеолар бўйича ҳолат яхши эмас, бироқ материаллар бор. Уларнинг қаторида «Между нами тает лед» қўшиғига тасвирга олинган пародия бор. «Между нами тает лед, ФМС нас теперь не найдет» деган пародия қўшиққа Марказий Осиёдан борган муҳожирлар тасвирга олинган. Ҳозир уни 3,5 млн марта кўришган. Ролик тасвирида клипга тожик меҳнат муҳожирлари тушган деб айтилгани билан видео муаллифи Евгений Гончаров клипдаги қаҳрамонлар қайси ўлкадан келганини аниқ билмаслигини тан олган.

«Бизнинг орамизда муз эримоқда, ФМС энди бизни топиб олади, биз ёмғир остида қоламиз, бироқ оиламизга пул жўнатамиз”, - деб куйлашади роликдаги муҳожирлар.

YouTube-каналига чиққан бу роликда тожикистонлик Оймахмад Аллабердиев “Танцор Диско” даги қўшиқни куйлайди. Уни 2 млн киши кўриб, видео қаҳрамон ҳаётини ўзгартирди. Мазкур ролик 2008-йили интернетда тарқалган, бир йилдан кейин “РОТОР-2009» интернет-танловида “Йил видеоси” деган номни олади. Бироқ бу бошланиши: тожик Жиммиси машҳур бўлиб, бир неча киноларда тасвирга тушиб, унинг ичида «Елки», «Елки-3» кинокомедияларида, Россиянинг федерал телеканаларларида меҳмонга чақирилади. Ўзининг мусиқий карьерасини бошлади.