Болалар майдончасида уч бола чала битирилган сирпанчиқда ўйнашаётгани тўғрисидаги видеони 26-апрелда «Фэйсбук»да журналист Сергей Висоцкий чиқарди. Иссиқ-кўл вилоятининг Қоракўл шаҳар кенгашининг депутатлари ойнинг охиригача болалар сирпанчиғини таъмирлаб бершига ваъда беришди.
Журналист Сергей Висоцкий «Фэйсбук»да 26-апрелда Қоракўлдаги болалар майдончасидаги видеони эълон қилди. Майдончада устки қисми йўқ сирпанчиқ ўрнатилган. Уч бола орадаги бўш жойда эҳтиёткорлик билан ўтиб, сирпанчиқ учишган.
Қоракўл шаҳар кенгашининг депутати Азамат Айтбаев сирпанчиқнинг бундай ҳолатини қиш эрта келиб, қурилиш ишлари вақтида битмай қолгани билан тушунтирди.
Унинг сўзларига кўра, янги болалар майдончаси тўғрисидаги ташаббусни 2016-йилнинг кузида «Кыргызстан» фракциясининг депутатлари кўтаришган.
«Мен қурилиш ташаббусчиси депутат Улан Сапаровга қўнғироқ қилдим. […] У бир-икки кундан кейин таъмирлаш ишларини бошлаб, ҳафта охиригача битириб беришга ваъда берди. Улар сирпанчиқни таъмирлаб, майдонча хавфсизлигини таъмирлашади», — деди Айтбаев.
Муаллиф: Метин Жумагулов