Депутатлар сайёҳлик ҳудудларидаги хонадонларни кунлик ижарага беришни истайди

538

Депутатлар сайёҳлик ёки курорт зоналарда хонадонларни суткалаб ижарага беришга рухсат беришни таклиф қилишмоқда. Қонунга ўзгартиришлар киритишга ижара эгаларини танқидий фикрлари сабаб бўлмоқда.

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Алтинбек Жунус ўғли курорт зоналарида хонадонларни ижарага суткалаб бериш таъқиқини бекор қилишни таклиф қилди. Бундай ҳудудларнинг рўйхатини ҳукумат аниқлаши керак.

Депутат шунда сайёҳлар қийинчиликларсиз вақтинча турар-жой олишади деб ҳисоблайди.

«Иссиқ-кўл вилоятининг айрим яшовчилари ўзлари яшаган биноларни меҳмонхона қатори ижарага бериб, тирикчилик қилишади», — деб айтилади депутат таклиф қилган ўзгартиришлар асосида.

Бундан ташқари депутат турар-жойни ижарага бергани учун мажбурий тўловларни йиғишни таклиф қилишмоқда, бу ўлка бюджетини янги даромад манбаи билан таъминлайди.

Кўп хонали уйларда хонадонларни суткалаб ижарага беришни таъқиқлаш Қирғизистонда 2017-йилнинг 10-январидан бошлаб кучга кирган.

Қонун ташаббусчиси, парламентдаги КСДП фракциясининг депутати Кожобек Риспаев бундай уйлар фоҳишахона бўлиб кетишини билдирган.

Таъқиқ кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг эгаларигагина тегишли.

Қонунни бузган фуқароларга 7 минг сом, хизмат кишиларига – 9 минг сом, юридик шахсларга 70 минг сом жарима солинади.

Бу таъқиқ ижарачиларнинг, унинг ичида сайёҳлик зоналарда яшаганларни ғазаблантирган.

Қоракўлнинг яшовчилари бир неча марта митингга чиқиб, таъқиқни бекор қилишни талаб қилишган, сабаби сайёҳларга уйларни ажарага бериш — кўпчилик шаҳарликлар учун пул топишнинг ягона йўли.

Муаллиф: Александра Титова