Петербург метросидаги портлашни амалга оширди деб гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов Россия фуқаролигидан чиқарилди. ИИМнинг билдиришича, Жалиловнинг отаси ўғлига рус паспортини олиш вақтида ёлғон маълумот берган.
Санкт-Петербургнинг Смольнинск район суди анилашича, Жалилов рус фуқаролилигини олаётганда берган маълумотлари ёлғон бўлиб чиқди. Қайси маълумотлар ёлғон эканлиги аниқланмаган.
Россиянинг ИИМи қонунбузарликлар сабабли портлашда ҳалок бўлган Жалиловни фуқароликдан маҳрум қилган. Федерал миграция хизматининг Акбаржонга рус паспортини бериш бўйича қарори бекор қилинди.
Акбаржон Жалилов 1995-йили Ўш шаҳрида туғилган. Отаси Россия фуқароси бўлганлиги туфайли у 2009-йили 14 ёшида рус паспортини олган. Шундан бери Жалилов ўша ерда яшаган.
Метродаги терактдан кейин Давлат думаси терроризм учун айбланган муҳожирларни фуқароликдан чиқариш бўйича қонун лойиҳасини таклиф қилган.
Президент Владимир Путиннинг билдиришича, россияликларни фуқароликдан маҳрум қилишга ўлка конституцияси йўл қўймайди, бироқ ҳукумат муҳожирларга Россия паспортини бериш қарорини қайтариб олиши мумкин.
Давлат дума бу қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқиш учун юборган. 21-апрелда депутатлар қонун лойиҳасининг қайта ишланган версиясини таклиф қилишган.
Энди муҳожирлар Россия конституциясини ва қонунларини бузгани учун фуқароликларидан маҳрум бўлишлари мумкин.
Петербург метросидаги портлаш
Петербург метросидаги портлаш 3-апрелда бўлган «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг орасида метро вагонидаги портлаш натижасида 15 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ одам жароҳатланган. Портловчи қурилма вагондаги ўтиргич остига қўйилган.
Ўт ўчиргич каби ясалган иккинчи портловчи қурилма «Площадь восстания» станциясидан топилиб, зарарсизлантирилган.
Террор ҳужумнинг тахминий ижрочиси қатори Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилиб, кейин Россия фуқаролигини олган Акбаржон Жалиловнинг номи айтилган.
Теракт ташкилотчилари қатори Россия махсус хизмати қирғизистонлик Аброр ва Акром Азимовларни қўлга олган, Аброр Азимов Жалиловдан “ҳудкуш” сифатида фойдаланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бундан ташқари, рус полицияси террористик ҳужумга алоқаси бор деган гумон билан умумий саккиз кишини қўлга олган. Ҳозирча террор ҳужум учун жавобгарликни бирорта ҳам террористик гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева