Атамбаевнинг 2005-2006 йиллардаги даромад декларацияси "йўқ қилинган"

602

Давлат кадр хизмати Kloop.kgга президент Алмазбек Атамбаевнинг енгил саноат министри бўлган 2005-2006-йиллардаги даромади тўғрисидаги декларацияси «йўқ қилинганини» билдирди.

Kloop.kg юристларига жўнатган расмий хатида давлат кадр хизмати Атамбаевнинг 2005-2006-йиллардаги декларацияси ҳозирги қонунларга кўра «йўқ қилинганини» ёзди.

Хизмат мулкини декларация қилиш тўғрисидаги жавобининг 25- ва 27-пунктларга таяниб, уларга кўра амалдорларнинг декларациялари олти йил сақланади.

«Кўрсатилган муддат (6 йил) битгандан кейин декларациялар йўқ қилиниши керак. Юқоридаги айтилганларнинг асосида сўз бўлаётган муддатдаги (2005-2006) декларациялар йўқ қилинган», — деб ёзади давлат хизмати.

Атамбаевнинг 2005-2006-йиллардаги даромади тўғрисидаги декларацияси уни ўша вақтда қандай мулки ва бойлиги бўлганини, қайси компанияларга эгалик қилганини аниқлашга йўл беради. Президент ҳукуматга келгунча Туркияда тадбиркорлик қилган 2000-йиллардан тортиб бадавлат бўлганини тез-тез айтмоқда.

Президентнинг бадавлатлигини далили қатори унинг администрацияси 5-апрелда у ҳукуматга келмасдан олдин 2003-йили Туркиядаги «Elektromed Elektronik» ишхонасидаги акцияларининг 90 фоизини 35 миллион долларга сотганини билдирган.

Кейин Kloop.kgнинг журналистлари Атамбаевнинг Туркиядаги «Foreks Makina» компаниясининг акцияларини сотиш бўйича яна бир шартномани топишган, у расмий турда аёли иккисига деярли 100 минг доллар фойда олиб келган.

Президент администрацияси 2006-йилдаги шартнома тўғрисидаги маълумотни ҳам Атамбаев президент бўлгунгача бадавлат киши бўлганини исботи қатори фойдаланди.

Ўз вақтида Атамбаевнинг матбуот котиби мухолифат вакиллари 2010-йилдаги инқилобдан кейин бойиб кетганини айтиб, уларни даромади тўғрисидаги очиққа чиқаришга ундаган.

Нима бўлганда хам президентнинг бу икки шартномаси унинг турк тадбиркори Ахмет Кая билан олдиндан яқин муносабатда бўлганини кўрсатди, у 2011-йили Атамбаев маслаҳатчиси лавозимини бир йилдан озроқ эгаллаган

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев