Ҳисоб палатаси: Трансмин йўлларнинг қийматини ошириб кўрсатган

799

Ҳисоб палатаси аудит ўтказиб, Транспорт министрлигининг (Трансмин) моддий бузумдары 2015-йили 188 миллион сомдан ошганини аниқлаган. Маҳкама давлатга 185 миллион сом қайтариб бериши керак.

Ҳисоб палатаси Транспорт ва йўллар министрлигининг давлат ва инвестиция маблағлари 2015-йили нимага срафланганини текшириб чиқди.

Аудитнинг натижаси бўйича маҳкама йўл қурилиш ишларинининг баҳосини 145 миллион сомга ошириб кўрсатгани аниқланди.

Аниқроқ айтганда, Бишкекдан «Манас» ҳаво майдонига бўлган йўлни таъмирланиши 132 миллион сомга ортиқча кўрсатилган. Бундан ташқари мазкур йўлнинг таъмирланишига сарфланиши керак бўлган яна 38,5 миллион сом унинг ўз мухтожлигига сарфланган.

Умумий Бишкекдан «Манас» ҳаво майдонигача бўлган йўлнинг таъмирланишига Трансмин 1 миллиард сомдан ортиқ маблағ сарфлаган.

Бироқ 2016-йилнинг ёзида премьер-министр Сооронбай Жээнбеков трассанинг ночорлигидан аччиқланиб, масофани пудратчининг ҳисобидан қайта қуришга буйруқ берган.

Ҳисоб палатаси Иссиқ-Кўлдаги Балиқчи —Корумду йўлининг қурилишига кетган чиқимлар 9,8 миллион сомга кўп кўрсатилганини ҳам аниқлади.

Ҳозир қурилиш ишлари 30 фоизга бажарилган. Трансмин бу йўлнинг қурилишига яна 5 миллиард сом сўраган. Умумий трасса қурлишининг баҳоси 6,8 миллиард сомга баҳолаган.

Бундан ташқари ҳисоб палатаси Ўш—Боткен—Исфана йўлини таъмирлашга ва ушлаб туришга кетган чиқимлар 1 миллион сомга, Ўш—Сари-Тош—Эркечтам йўлини чиқимлари 1 миллион сомга ошиқча кўрсатилган деб ҳисоблайди.

Трансмин 2,8 миллион сомлик маош асоссиз тўлаган ва ҳеч қандай сабабсиз 400 минг сомни ҳисобдан чиқарган.

Маҳкама давлатга 185,6 миллион сом қайтариб бериши керак. Трансмин бу вақтгача унинг 184 миллион сомини тўлаб берди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева