"Ата Мекен" таъқиққа қарамай парламент ёнида митинг ўтказди

799

Милиция «Ата Мекен» партиясининг тарафдорларига парламент ёнида митинг ўтказишни таъқиқлаб, уни суд қарори билан тушунтирди. Намойишчилар таъқиққа қарамасдан «сиёсий таъқибга қарши» ўз акциясини давом эттиришди.

«Ата Мекен» партиясининг 100га яқин тарафдори«сиёсий сабаб билан» турмада ўтирган сиёсатчиларни қўллаб, парламент биноси ёнида митингга чиқишди. Асосий талаби — уларнинг партиясидаги депутатларга ва бошқа мухолифат фаолларига босим ўтказишни тўхтатиш. «Ата Мекен» етакчиси Омурбек Текебаев МХДҚнинг ТИЗОсида 25-апрелгача қамоқда ўтиради.

20га яқин милиция ходими митингдагиларни назорат қилди. Айримлари митинг уюштирувчиларига бориб, уни тўхтатишни талаб қилишди.

Акция ташкилотчиларидан бири парламентнинг собиқ депутати Асия Сасикбаева милиция ходимлари унга Бишкекнинг Биринчи май район судининг улар митингни Горький паркидагина ўтказа олишларини билдирган қарорини кўрсатганини айтди.

«Бу [Аскар] Акаевнинг ва [Курманбек] Бакиев вақтида бўлган. Энди Атамбаевнинг вақтида бўлмоқда. Суд қарори ноқонуний, сабаби Конституция бу ҳуқуққа кафолат берган», — деди у.

Унинг айтишича, милиция ходимлари митинг ўтказиш учун микрофон ишлатишга рухсат беришмаган.

«Икки милиция ходими келиб, ускуналаримизни олишни талаб қилди. Бироқ биз аппаратурадан фойдаланамиз, бу бизнинг ҳуқуқимиз», — деди у.

Милиция ходимлари митингдагилардан парламентнинг ёнидаги тротуарда турманглар деб ҳам талаб қилишган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов Kloop.kgга митингларни чеклаш тўғрисидаги қарор 20 апрелгача кучда бўлишини билдирди.

«Милиция ходимлари митингдагилар тушунтириш беришди. Намойишчилар тинч туришади, чиқим бўлмади. Ташкилотчилар бу флэшмоб эканлигига таянишмоқда. Улар бу митингни тугатиб, тарқаб кетишга рози бўлишди», — деди у.

Митинг ўтказишни нега таъқиқлаганини милиция тушунтирмади.

Муаллиф: Анна Капушенко