Ҳукумат самолёт қулаганда қурбон бўлганларнинг қариндошларига хун тўлаш учун ҳужжат тўлдирмоқда

859

Давлат юристлари Дача-СУ қишлоғига самолёт қулаши сабабли қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг яқинларига «ACT Airlines» авиакомпаниясидан хун олиш учун ҳужжат тўлдиришга ёрдам беришмоқда.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг қариндошлари билан давлат нотариуси иш олиб бориб, хун ва моддий ёрдам олиш учун барча сабабларни аниқлаётганини билдирди.

«ACT Airlines» турк авиакомпанияси Қирғизистон ҳукуматига 42 миллион сом ўтказган.

Ҳукуматнинг маълумоти бўйича яқин орада фавқулотда ҳолатлар министрлигининг махсус ҳисобига тушган пул тақсимланади.

«ФҲМи ҳисобидаги маблағларни бўлиштириш ҳалок бўлганларнинг айрим қариндошлари орасидаги пулни бўлиштириш принципи бўйича фикр келишмовчиликларни ҳисобга олиб ушлаб турилибди», — деб айтилади билдирувда.

ФҲМнинг махсус ҳисобига 100 миллион сомдан ортиқ маблағ тушган.

Самолёт қулаши сабабли ҳалок бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилалари уч ойдан бери ваъда қилинган пулни ололмайди.

Дача-СУ қишлоғининг жабрланган яшовчилари икки марта митингга чиқиб, уни ҳукумат уларнинг қийинчиликларига эътибор бермаётгани билан тушунтиришган.

Митингга чиққанлар қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига тегишли хун тўланишини талаб қилишган. Ҳукумат уларни хавфсиз жойга кўчиришини талаб қилишган.

Юк ташувчи «Боинг-747» 2017-йилнинг 16-январида «Манас» ҳаво майдони яқинидаги қишлоққа қулаган. Авиаҳалокат сабабли 39 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси қурбон бўлган.

Муаллиф: Анна Капушенко