Милиция табиб Зайналиевга қарши иш қўзғай олмайди

685

Милиция табиб Хашим Зайналиевга қарши жиноий қўзғай олмади, сабаби материал етарли эмас. 2016-йил кузида табибнинг жарроҳлик столида бемор аёл вафот этган.

Бишкек ШИИБ матбуот хизмати раҳбари Адыл Оморов Klopo.kg билан бўлган суҳбатда ҳозир текширув бораётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, етарли материал тўпланиши билан милиция Зайналиевга қарши жиноий иш қўзғайди.

«Терговчилар бу ишни текширувни давом эттиришмоқда ва бу нима билан тугаши ҳали номаълум. У даволаб, маслаҳат бермоқда, унинг айтганларини бажариш-бажармасликни бемор ўзи ҳал қилади. Беморлар унга ўзлари боришмоқда», — деди у.

Соғлиқни сақлаш министрлиги ҳам табибга нисбатан чора кўролмаяпти.

Соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиевнинг сўзларига кўра, у ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган, Зайналиевни судга ҳам беришган, бироқ у ишини давом эттирмоқда.

«Клиника беморларга зарар келтирмоқда, бироқ клиникадан жабрланганларнинг ўзлари ариза ёзишдан бош тортишади, шу сабабли ҳуқуқ тартибот органлари иложсиз. Унинг клиникасини ёпиб қўйиша олмайди, сабаби у лицензия олмаган ва расмий турда ҳеч ким очмаган. Соғлиқни сақлаш министрлиги ҳеч нарса қилолмайди», — деди у.

Давлат органларининг ҳаракатига қарамай қирғизистонликларнинг барчаси бир табибга мурожаат қилишмоқда.

«К-Ньюс» муҳарририятига бемор аёлларнинг бирини қариндоши айтиб беришига кўра, ноқонуний клиникада бўш ўрин йўқ.

«Биз бу ерда онамизни даволатмоқчимиз. Ҳозирча ўрин йўқ, бироқ яқинда бир аёл чиқади. Бизни қабул қилишади деган ниятимиз бор. Биз шифохоналарга ишонмай қўйдик, улар онамизни ўлдириб қўйишларига оз қолди. Шу ердан соғайиб чиқади деб умид қиламиз. Пойтахтнинг шароитлари бизга тўғри келмайди», — деди у.

Зайналиевнинг ўзи одамларни «даволашни» давом эттиришини билдирган.

Бемор аёлнинг ўлими

2016-йили куз мавсумининг бошида Зайналиев клиникасида кўкрак бези ўсмаси билан оғриган бемор аёлларнинг бири вафот этган. Табиб унинг кўкрак безини наркозсиз олишга ҳаракат қилиб, натижада аёл вафот этган.

Зайналиев аёлнинг қариндошлари бемор кўкрак безини олишни ўзлари илтимос қилишганини, бу ишга кўплаган илтимослардан кейин рози бўлганини билдирди. ИИМ «Ноқонуний даволаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган, бироқ уни тўхтатди, сабаби вафот этган аёлнинг қариндошлари милицияга ариза билан мурожаат қилмаган.

Соғлиқни сақлаш министрлиги милиция билан бирга ноябрнинг охирида табиб клиникасини ёпишга ҳаракат қилган, бироқ унда даволанган 16 беморнинг барчаси Миллий онкология марказига боришдан бош тортиб, табибни ҳимоя қилишган.

Табиб Зайналиев даволашнинг «ўзгача» усуллари билан машҳур. У онкологик касалликларни даволаш учун гиёҳлардан фойдаланиб, игна санчган.

Шунга қарамай, унда даволанган беморлар президент билан депутатларга мурожаат қилиб, табиб клиникасини ёпманглар деб илтимос қилишган.

Муаллиф: Александра Титова