Ҳукумат авиаҳалокатдан жабрланган қишлоқ аҳолисини кўчирмайди

632

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков юк ташувчи «Боинг-747» 2017-йилнинг 16-январида қулаган Дача-СУ қишлоғининг яшовчиларини кўчирадиган жой йўқ эканлигини билдирди. Жабрланган яшовчилар кўчиришни талаб қилиб, икки марта митингга чиқишган.

Жээнбеков самолёт қулаган қишлоқнинг яшовчиларини кўчиришга ер йўқ эканлигини айтди.

«Ер йўқ. Кўчиришга имкон йўқ. Қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига компенсация тўлаймиз. Бироқ кўчирмаймиз. Буни очиқ айтиш керак», — деди Жээнбеков.

Ҳукумат раҳбари бир ой ичида самолёт эгаси бўлган турк компанияси Қирғизистоннинг етакчилигига компенсациянинг иккинчи қисмини ўтказишини билдирди. Шундан сўнг унинг айтишича, пулнинг ҳаммаси жабрланганларнинг орасида бўлинади.

Митинглар

Қишлоқ яшовчилари икки марта митингга чиқиб, кўчириб кетишни талаб қилишган.

Митингдагилар учаётган самолётлар сабабли Дача-СУда яшашдан қўрқишларини, керосин ҳиди эса уларнинг соғлигига зарар қилаётганини айтишган.

Қишлоқ яшовчилари уларни кўчиришга бўш ер бор эканлигини, бироқ ҳукумат ҳаракат қилмаётганини, уни бўлиб бергиси келмаётганини билдиришган.

Бундан ташқари, ҳукумат воқеадан бери уч ой вақт ўтганига қарамай, қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига компенсацияни бўлиштириб бермаганидан норози бўлишган.

Пикетчилар агар ҳукумат ҳеч қандай чора кўрмаса, катта митингга чиқишга ваъда беришган.

Жабрланганларга компенсация

Ҳалокатдан кейин фавқулотда ҳолатлар министрлиги махсус ҳисоб очиб, унга 100 миллион сом йиғилган.

Бундан ташқари қулаган самолётга эгалик қилган турк компанияси ўлка ҳукуматига 42 миллион сом ўтказди.

Бироқ ҳалокатдан бери уч ой вақт ўтсаҳамки бу маблағ жабрланганлар орасида тақсимланмаяпти.

Ҳукумат маблағни тақсимлаш билан қишлоқ яшовчиларининг ўзлари ҳам кирган махсус комиссия шуғулланаётганини билдирган.

Юк ташувчи «Боинг-747» Дача-СУ қишлоғига 16-январда эрталаб «Манас» ҳаво майдонига ёнилғи қуйиш учун қўнишга улгирмай қолган. Натижада 39 киши, унинг ичида экипажнинг 4 аъзоси қурбон бўлган.

Муаллиф: Анна Капушенко