Қирғизистонликлар Қозоғистонда 30 кун рўйхатсиз юра олишади

585

Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун рўйхатсиз юра олади. Келишув 25-апрелда кучга киради.

Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонда 30 кун рўйхатсиз юроладиган келишувни ратификация қилади. Худди шундай қоидалар Қирғизистонга келмоқчи бўлган Қозоғистоннинг фуқароларига ҳам тегишли бўлади.

Президент аппаратининг матбуот ходими ҳужжат 25 апрелда кучга киришини хабар қилди.

Икки ўлканинг ҳукуматлари бу ҳақда 2016-йилнинг 17-октябрида келишишган, бироқ парламент қонунни 2017-йилнинг мартидагина қўллади.

Келишувни ратификация қилиш икки ўлка фуқароларини бир-бирини ҳудудида юришини енгиллаштиради. Олдин икки ўлкада ҳам рўйхатга олиш муддати беш кун бўлган.

Муаллиф: Александра Титова