Прокуратура собиқ транспорт министрига қарши жиноят ишини қўзғашдан бош тортди

706

Прокуратура жиноят аломати бўлмаганлиги сабабли собиқ транспорт министри Замирбек Айдаровга қарши жиноий иш қўзғамайди. 2016-йилнинг ноябрида МХДҚ Айдаровни «Бишкек — Қора-Болта» йўлини таъмирлаш бўйича тендерга аралашган ва  «Чайна Рейлвей» компаниясининг манфаати учун ён босганликда айбланган.

Собиқ транспорт министри Айдаровга қарши жиноий ишни қўзғашдан бош тортиш тўғрисида бош прокурор Индира Жолдубаева 6-апрелдаги парламент йиғинида билдирди. Бунга жиноят аломатининг йўқлиги сабаб бўлди.

2016-йилнинг ноябрида миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетнинг Коррупцияга қарши хизмати (МХДҚ КҚХ) Замирбек Айдаров ўз ваколатларини суистеъмол қилганини билдирган.

Текширув натижасида МХДҚ Айдаров «Бишкек – Қора-Болта» йўлини таъмирлаш бўйича тендерга аралашиб, «Чайна Рейлвей» компаниясига ён босган деб аниқлаган.

«Тендер комиссиясининг аъзолари ва ишга жалб қилинган мутахассислар Айдаров тендер комиссиясининг ишига “Чайна Рейлвэй” компаниясининг фойдаси учун аралашганини тасдиқлашган. Бунга тендер комиссиясининг раҳбари Абдисатаровни алмаштириш ҳам, [Айдаровнинг] “Чайна Рейлвей” билан тендер комиссиясини қатнаштирмай хат алмашгани ҳам исбот бўлади»,— деб ёзилади МХДҚнинг ҳужжатида.

Ҳукумат аъзоларини жиноятлари билан бош прокуратура шуғулланганлиги сабабли МХДҚ ишнинг материалларини назорат органига ўтказиб берган.

Йўл тендери

«Бишкек — Қора-Болта» йўлини таъмирлаш учун тендер 2015-йилнинг декабрида эълон қилинган. Унга 16 компания қатнашмоқчи бўлиб, финал қисмига тўққизтаси чиққан.

Танлов ғолиби қатори Хитойнинг «Чайна Рейлвей» компанияси эълон қилинган. Шундан кейин тендер комиссиясининг аъзолари министр Айдаров уларнинг ишига аралашаётганини парламентга билдирган.

Уларнинг айтишича, Айдаров Осиё тараққиёт банкига (ОТБ) хат билан мурожаат қилган. Шўундан сўнг бу йўлнинг таъмирланишига 100 миллион доллар ажратган ОТБ комиссияга «Чайна Рейлвэй» компаниясини танлаб олишни таклиф қилган.

Олсиё тараққиёт банкининг Қирғизистондаги вакили Кэндис Макдейган бундай қарорга асос бўлган ҳолатлардан бири транспорт министрининг хати эканлигини айтган.

«Чайна Рейлвэй» йўлни 70,3 миллион долларга таъмирлашни таклиф қилган. Таъмирлашни талаб қилинган йўлнинг узунлиги 52 чақиримни ташкил қилади.

МХДҚ КҚХ комиссия аъзоларининг мурожаатидан кейин бу тендерни текшира бошлаган.

Журналистлар Айдаров «Чайна Роад» компаниясининг автомашинасидан фойдаланишини аниқлаб чиққандан кейин уни ўзи ҳам эътибор марказида бўлган.

Муаллиф: Метин Жумагулов