«Freedom House»: Қирғизистон Конституцияга киргизилган тузатишлар боис авторитар ўлкага айланди

762

Халқаро «Freedom House» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти «Ўтиш давридаги ўлкалар» номли янги ҳисоботини эълон қилди. Қирғизистон Конституцияни ўзгартириш натижасида ярим авторитар ўлкаларнинг қаторидан авторитар давлатларнинг қаторига ўтди.

Авторитар ўлкалар гуруҳига «Freedom House» ташкилотининг экспертлари Марказий Осиёнинг барча ўлкаларини, шунингдек Россияни, Беларуссияни ва Озарбайжонни киритишган.

Қирғизистон 2011-йилдан бери ярим авторитар ўлка бўлиб ҳисобланган ва бу позицияда 2017-йилгача турди. Қирғизистонни авторитаризмга қайтишига Конституцияга ўзгартиришларни киритиш бўйича референдумнинг ўтиши сабаб бўлди.

Ташкилот экспертлари Қирғизистонни шу билан бирга бош қонунга ўзгартириш киритилган Арманистон билан солиштиришди (бу ўлка ярим авторитар давлатлар қаторида ёлғиз қолди).

Президентлар Серж Саргсян билан Алмазбек Атамбаев Конституцияга ўзгартиришларни киритиш уларни ўлкаларида демократик принципларни мустаҳкамлашини айтиб келишган.

Бироқ экспертларнинг фикрича, бу ўзгаришлар икки республикада ҳам ҳукуматни кучайшига ва олигархия ҳолатини мустаҳкамлашига олиб келмоқда.
Экспертлар Қирғизистон билан Арманистон ҳозирча қандайбир бир одам ёки гуруҳ устиворлик қилишига йўл бермайдиган сиёсий плюрализмни сақлаб туришганини таъкидлашади.

Бу икки ўлкада ҳам давлат раҳбарларининг муддати тугамоқда, ташкилот экспертларининг фикрида, улар ўз ҳукуматини Конституцияни ўзгартириш орқали ҳаракат қилишмоқда.

Ҳисоботда Атамбаев 2015-йили ўтказилган парламент сайловидан бир неча ой ўтгандан сўнг Конституцияни ўзгартириш масаласини кўтаргани айтилади. Бироқ ундаги коалиция кўпчилиги президентни қўлламаган. Экспертларнинг фикрича, Атамбаев вақт ўтгандан сўнг референдумни ўтказиш билан маъқул бўлган ҳолда қанча ийкемдүү бирлашма тузган.

Ҳужжатда бу икки ўлкада ҳам референдумлар қисқа муддатда ўтказилгани, жамиятда кенг муҳокама бўлмагани ва фуқаролар ўз ўзгартиришларни тушунмагани кўрсатилади.
Экспертларнинг фикрича, ҳукумат таҳдид билан маъмурий ресурсдан фойдаланиб, улар референдумларнинг муваффақиятини таъминлашган.

Экспертлар Қирғизистондаги Конституцияга қиритилган ўзгартиришлар президент ҳукуматини чекламай, премьер-министр ваколатларини кучайтириб, суд тизимини назорат қилишни мустаҳкамлашди деб ҳисоблашади.

Муаллиф: Александра Титова