Видео: Жапаров ўзини нима учун жароҳатлагани эсида йўқ

705

ЖЎДХ собиқ депутат Садир Жапаров нима учун ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилганини билмаслигини айтган видеони тарқатди. Ҳозир сиёсатчининг аҳволи қониқарли. Бироқ уни олдига қариндошлари ҳамон киритилмаяпти.

Жазо ўташ бўйича давлат хизматининг (ЖЎДХ) матбуот маркази собиқ депутат Садир Жапаров ўз соғлиги тўғрисидаги саволга жавоб бераётгани тўғрисидаги видео лавҳани тарқатди. У ўзини яхши ҳис қилганини айтди.

ЖЎДХ ходимининг Жапаров нима учун ўзини жароҳатлагани тўғрисидаги саволига собиқ депутат эсида ҳеч нарса йўқ эканлигини айтди.

«Шок ҳолатда эдим, ҳеч нарса эсимда йўқ. […] Ҳеч нимани билмайман, пичоқни олиб ўзимни кесганим эсимда бор, ўша ерда ҳушимга келдим», — деди у.

Жапаровнинг сўзларига кўра, камереда ундан бошқа ҳеч ким бўлмаган.

Қариндошларига у «ҳаммаси яхши» эканлигини айтиб, «менинг соғлигим учун хавотирланишмасин» деб илтимос қилди.

Бироқ Жапаровнинг аёли Айгүл у шундай дейишга мажбур бўлган ва ҳукумат унга босим ўтказяпти деб ҳисоблайди.

«Мен аниқ биламан, унга босим ўтказишяпти. Ундан интервью, аниқроқ айтганда, кўрсатма олишган, нима дейишни ҳам билмайман. Ким оляпти? ЖЎДХнинг матбуот хизмати оляпти, нима учун бу ерда унинг адвокатлари йўқ? Нима учун ҳуқуқ ҳимоячилари чақирилмаган? Улар унга босим ўтказишяпти», — деди у Kloop.kgга.

Унинг айтишича, у куёви билан учрашишга рухсат сўраб, бир неча кундан бери ариза бермоқда, бироқ унга рухсат берилмади.

«Улар мени учраштирмайди шекилли», — деди у.

Жапаров 2-апрелда ошхона пичоғи билан ўзини жароҳатлаб, бўйин томирларини кесган. Собиқ депутатнинг тарафдорлари уни ўз жонига қасд қилишига қийноқлар сабаб бўлган деб ҳисоблашади.

ЖЎДХи қошидаги кузатув кенгашининг аъзоси Чолпон Омурканованинг билдиришича, Жапаров ўз яқинларига босим ўтказишга қарши мана шундай йўл билан жавоб бергиси келган.

Жапаровнинг қўлга олиниши

Садир Жапаров Қирғизистонга 25 март куни МХДҚнинг тергови учун келган. У қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан махсус хизматлар тарафидан қўлга олинган. Шундан сўнг уни тергов якунлангунга қадар ТИЗО-1га қамашди .

МХДКнинг фикрича, Жапаров “Кумтор”ни миллийлаштириш учун ўтказилган Иссиқкўлдаги митингларни “молиялаштирган”.

Махсус хизматлар унга бир неча моддалар бўйича айб қўймоқда. “Ўлдириш билан қўрқитиш”, “Гаровга олиш”, “Безорилик”, “Ҳукумат вакилига куч қўлланиш”.

МХДКнинг фарази бўйича, Жапаров 2013 йили митингчиларга ўша вақтдаги Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишга буйруқ берган.

Жапаров № 1 ТИЗОда тергов битгунга қадар қамоқда ўтиради.

Муаллиф: Александра Титова