Украина Ирина Карамушкинанинг ўлкага киришига тақиқ қўйди

648

Украинанинг хавфсизлик хизмати қирғиз парламентининг депутати Ирина Карамушкинани Қримга маслаҳатсиз борганлиги учун уни ўлкага киришини таъқиқлади.

Махсус хизматларнинг хатида Карамушкинанигина ўлкага кириши таъқиқлангани айтилади, депутат Марат Аманкуловга нисбатан масала ҳал бўлмаган.

Журналист Илья Лукаш Украинанинг миллий хавфсизлик хизматига мурожаат қилгандан Карамушкинага Украинага кириш таъқиқланган.

«Киевни у [Карамушкина] энди эротик тушларидагина “кўради”. Навбатда эса депутат Аманкулов ва Украинанинг Қримига Украина давлатининг рухсатисиз боришга дааган кайсы неме болсо да турат», — деб ёзди у «Фэйсбук»даги ўз саҳифасига.

Олдин Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Николай Дорошенко депутатлар Карамушкина ва Аманкуловнинг Қримга боришидан норози бўлган. Улар ярим оролга Россия ҳудуди орқали Украина томон билан маслаҳатлашмай боришган.

Дорошенко қирғиз сиёсатчилари Украина қонунларини сақлаши кераклигини билдириб, қирғиз ҳукуматидан депутатларга чора кўришни талаб қилган.

Ўз сафарини Карамушкина Қримда нима бўлаётганини ўз кўзи билан кўриб келишни хохлагани билан тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, Россия орқали Қримга бориш «қулайроқ» бўлган. У Дорошенко қирғиз ҳукуматидан унга нисбатан чора кўришни талаб қилганда ўз ваколатларидан аша чапкан деб ҳисоблайди.

Украина ва Қрим

Украина унинг чегараларидан ўтмай Қримга борган барча саёҳатларни ноқонуний деб ҳисоблайди. Украина фуқароси бўлмаган одамлар Қримга бориши учун миграция хизматидан махсус рухсат олиши керак.

Бу рухсат билан Қримга Украинанинг материк қисми томондан уч транспорт бўсағаси орқали — Херсон вилоятининг Чонгар, Каланчак ва Чаплинка кириш/чиқиш назорат пунктлари орқали кирса бўлади.

Қрим россиялик ҳарбийларнинг назорати остида ўтган тортишувчли референдумдан кейин Россия томонидан 2014-йилнинг мартида босиб олинган.

Украина референдумни тан олмаган ва Россиянинг ҳаракатларини оккупация деб баҳолаган.

Россия Қримдаги ҳаракатлари учун халқаро санкцияларга учраган. Буни натижасида шундан бери ярим оролга Россиянинг самолётларигина бора олади.

Муаллиф: Бегимай Исаева