Бишкек: ШИИБ «Космопарк»нинг ёнидаги одамни отган милиция ходимини хизматдан олади

605

Бишкек ШИИБи «Космопарк» кўнгилочар маркази яқинидаги кишини отган милиция ходими ишдан четлатилишини билдирди. Милиция иш материалларини прокуратурага текширувга жўнатди.

ШИИБнинг матбуот хизмати милиция лейтенанти хизмат тартибини бузганлиги учун ишдан олинишини билдирди, бироқ бу масала бўйича сўнги қарор чиқмаган.

Хизмат текшируви олиб борилмоқда, ишнинг материаллари юридик баҳо бериш учун прокуратурага жўнатилди. Назорат органи ишнинг барча сабабларини аниқлаб, можаронинг икки томонлама даъволарини кўриб чиқиши керак.

2-апрелга ўтар кечаси милицияга «Космопарк» маркази яқинида ўқ отилгани тўғрисида билдирув келиб тушган. Милиция ходимлари Бишкек ШИИБининг 29 ёшдаги лейтенантини қўлга олишган. Тиббий ходимлар милиция ходими маст ҳолатда эканлигини тасдиқлашган.

Қўлга олинган лейтенант ўз ихтиёри билан травматик тўппончасини ўтказиб берган.

Ўша вақтда тўртинчи шаҳар касалхонасига ўқ теккан одам мурожаат қилган. Уни «Космопарк» яқинида яралашганини айтиб, милицияга ариза ёзган.

Бироқ қўлга олинган милиция ходими жавоб қилиб ўз аризасини ёзган. У «Космопарк»нинг автотўхташ жойида унга номаълум кишилар ҳужум қилганини билдирган.

Унинг айтишича, улар уни автомашинасига зарар келтишган, натижада у ўзини ҳимоя қилиш учун ўқ отишга мажбур бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева