ОФК кубогининг гуруҳ босқичининг иккинчи доирасида Бишкекнинг «Дордой» ва Ўшнинг «Алай» жамоалари учрашди. Пойтахт клубининг футболчилари сўнги дақиқаларда гол киритишга эришиб, ўйинда ғолибликни қўлга киритишди.
ОФК кубогининг иккинчи босқичидаги «Дордой» билан «Алай»нинг учрашуви пойтахт футболчиларининг ғалабаси билан тугади — 1:0.
Биринчи таймда тўпга асосан «Алай» эгалик қилиб, майдон эгаси бўлган «Дордой» кўпинча рақибининг кетма-кет ҳужумларидан ҳимояланишга мажбур бўлди.
Учрашувнинг биринчи қисмида фоллар билан тўқнашувлар кўп бўлди. Ўйиннинг 18-дақиқасида Ўш клубининг ўйинчилари камая бошлади. Қўпол фолга йўл қўйгани учун Муролим Ахмедов ўйиндан чиқарилди.
Бироқ йўқотишларга қарамай, ўшликлар Валерий Кашубанинг дарвозасига ҳужумни давом эттиришди. Шундай бўлса ҳам улар жиддий бирор нарсага эришишмади, натижада жамоалар таблодаги ноллар билан танаффусга чиқишди.
Танаффусдан кейин жамоаларнинг ўйини майдон марказига ўтди, бироқ учрашувнинг иккин ярмининг ўртасида «Дордой» ташаббусни ўз қўлига олди. Гол киритишга Алишер Азизов билан Кайрат Жиргалбек ўғлининг имкони бор эди. Бироқ ўшлик клубнинг дарвозабони бароча ҳужумларни тўсди.
Ўйин якунида 84-дақиқада «Дордой» ҳисобни очишга эришди. Анатолий Власичевнинг бастырмасынан Алишер Азизов боши билан тўпни рақиб дарвозасига йўллади — 1:0.
Учрашув охиригача ҳисоб ўзгармади, «Дордой» ғалабага эришиб, гуруҳ босқичида дастлабки уч бални қўлга киритди.
«Дордой» 1 — 0 «Алай»
84’ Алишер Азизов («Дордой»)
«Дордой» билан «Алай» ўртасидаги учрашув тарихта Қирғизистон клубларининг ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб қолди. Сабаби яқиндан бери ОФК кубогининг қоидалари бир ўлканинг клубларига бир гуруҳда ўйнашга имкон беради.
Бу учрашув билан бирга «D» гуруҳида бошқа ўйин ҳам ўтказилди. Туркманистонда «Олтин аср» билан Душанбенинг «Истиқлол»ни дуранг ўйнади — 1:1.
Гуруҳ босқичининг чорак финалига биргина жамоа чиқа олади. Иккинчи босқичнинг натижаси бўйича «Олтин аср» билан «Истиқлол»нинг 4 бали бор, «Дордой»ники — 3, Қирғизистон чемпиони «Алай» ҳозирча балл ололмади.
Кейинги учрашувни «Дордой» ўз майдонида ўтказади, 18-апрелда пойтахт клуби туркманларнинг «Олтин аср»и билан ўйнайди. Шу куни Ўшнинг «Алай»и Тожикистонда «Истиқлол» билан учрашади.
Муаллиф: Каминат Имирханова
Сурат: Ксения Толканева «Дордой» ФКнинг расмий сайти учун