Украина элчиси Карамушкинага Қримга боргани учун чора кўрилишини кутмоқда

623

Украина элчиси Николай Дорошенко қирғиз депутати Ирина Карамушкина Қримга боргани учун «чора кўрилади» деб умид қилади. Карамушкина ярим оролга Россия орқали бориб, «соҳилда сайр қилиб, бозорларни айланиб» қримликлар билан суҳбатлашишини ҳеч қандай айби йўқ деб ҳисоблайди.

Дорошенконинг айтишича, Украина учун қирғиз сиёсатчиларини бу ўлканинг қонунларини ҳурмат қилиб, Россия томонидан аннексияланган Қримга биргина Украина ҳудудидан бориши керак эди.

Элчининг фикрича, Карамушкина  Қримга шахсий сиёсат билан борганми ёки давлат сафари биланми бу аҳамиятли эмас.

«Украин қонунларида бунинг учун маълум бир жазо қаралган, биз ҳам тегишли чоралар кўрилади деб кутамиз», — деди Дорошенко Kloop.kgнинг журналистига берган интервьюсида.

Дептутат Карамушкина эса Украина бошқа ўлкаларнинг фуқароларига Қримга қандай бориши кераклиги бўйича «буйруқ беролмайди» деб ҳисоблайди.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатида у Қримни «тарихий томондан Россияники» деди.

«Қаранг, Таврияни Россияга ким қўшди, нима бўлди? Россия, муҳими ўзига тегишли бўлган анрсани қайтариб олди», — деди депутат.

Карамушкинанинг айтишича, у шахсий саёҳат билан боргани учун ҳеч қандай даъво қўйилмаслиги керак.

Суҳбатида у Қримда «Ялта соҳилида сайр қилиб, бозорларни айланиб», қримлик татарлар билан суҳбатлашганини айтди.

Бироқ Дорошенконинг сўзларига кўра, Қрим ҳукуматининг сайтига чиқарилган суратлар Карамушкина билан КСДПнинг яна бир депутати Марат Аманкуловнинг «давра столида қандайдир бир масалани фаол муҳокама қилишгани» шубҳа туғдиради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова