Дунёдаги энг йирик ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг бири «халқаро амнистия» ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати ўлка фуқароларини телефонлар ва интернет орқали текширишини билдирди.
Ташкилотнинг ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда интернет ва телефон алоқаси орқали текширишни ҳамма жойда олиб борилишини билдиришди.
Текшириш учун тезкор текширувлар чораларининг тизими — ТТЧТ — фойдаланилиб, у ҳукуматга уяли операторлардан етарли даражада фойдаланишга имкон беради.
Алоқа операторлари қонун бўйича ўз маблағи ҳисобидан ўз тармоқларига давлат органларини етарли даражада таъминлаши керак. Операторларнинг ўзлари давлат органлари ва уларнинг тармоқларига неча марта ва нима сабабдан киришини билишмайди.
Ташкилот ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ноқонуний текшириш махсус хизматларнинг қўрқитиш ҳаракатларининг бир қисми бўлиб қолмоқда.
«Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, сиёсий фаоллар ва Ўзбекистоннинг бошқа фуқароларини бусиз ҳам таъқибга тўла шароитини кучайтиришга асос яратади», — деб айтилади ташкилотнинг билдирувида.
Ташкилот мутахассислари, ҳуқуқ ҳимоячилар, ҳукуматни танқид қилганлар қамоқ билан таъқибдан қутилиш учун Ўзбекистондан кетишга мажбур эканлигини билдиришади.
Ташкилот маълумотига кўра, ўлкадан кетганларнинг кўпи ўз оиласи билан боғланишдан қўрқади, сабаби уларнинг қариндошларини ҳукумат сўроқ қилиб, ушлаб, таъқиб қилиши мумкин.
Ўлкадаги ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва ҳукуматга қарши чиққанлар доимо қамалишга, қийноққа гирифтор бўлишади.
«Халқаро амнистия» ҳукумат ўлканинг махсус хизматлари ишини йўлга солган қонунларни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро меъёрларга мос қилиб ўзгартириши керак деб ҳисоблайди.
Муаллиф: Нигина Мамадалиева